UZ

Сўнгги янгиликлар

00:45ЕЧЛ. "Ньюкасл Юнайтед" меҳмонда "Карабоғ"ни ўта йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  5 00:24АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Арсенал". Кўчирилган ўйин учун бошланғич таркиблар аниқ!  2 00:19ЕЧЛ. ​"Брюгге" – "Атлетико Мадрид", "Буде-Глимт" – "Интер". Таркиблар маълум!  0 23:47Филиппе Коутиньо "Васко да Гама"ни тарк этади  2 23:08Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  1 22:33"Шўртан" назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1 21:17Престианни Винига қилган ирқчилиги учун 10 та ўйинга четлатилиши мумкин  8 20:43"Қизилқум" клуби мураббийига жиноий иш очилди  14 19:50"Бенфика" Престианнини ҳимоя қилиб чиқди: "Биз футболчимизга тўлиқ ишонамиз"  13 19:22"Бу Дембелега айтилган "овозингни ўчир" ишорасими?" — Дуэнинг голни нишонлаши ПСЖ ичида можаро келтириб чиқариши мумкин  2 18:42"У 10 ой чидаб беришига шубҳам бор!" — Пети "Челси"даги беқарорликни танқид қилди  1 18:07Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади  29 17:30"Винисиус ҳакамнинг ишини ўта мураккаблаштириб юборди" — Марк Клаттенбург бразилиялик юлдузни танқид қилди  14 17:02Расман: "Навбаҳор" бразилиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  6 16:46Расман: Ҳусайн Норчаев — "Навбаҳор" футболчиси  4

Андрей Микляев: “Бунёдкор”нинг қандай ўйнашини билардик” Янгиликлар

Андрей Микляев: “Бунёдкор”нинг қандай ўйнашини билардик”

Суперлига 19-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Бунёдкор”(2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Андрей Микляев фикрларини билдирди.




“Бундай ҳолатда бирор нарса дейиш ҳам қийин. Албатта, биринчи галда йигитларга уч очко қўлга киритганимиз учун миннатдорчилик билдираман. Ўйин оғир ва асабий руҳда ўтди. Икки жамоа ҳам мағлубиятга учрагиси келмади. Курашларга бой ўйин кўрдик. Қайсидир маънода икки хил услубдаги жамоаларнинг тўқнашуви бўлди. “Бунёдкор”нинг қандай ўйнашини билардик. Тезкор ва техник томондан яхши ўйин кўрсатади, тўп билан ерда яхши муомала қила олади. Омадимиз келди ва уч очко ишладик. Жуда керакли очкони қўлга киритдик”,- дейди Микляев.

- Жамоа бугун охирги дақиқага қадар бир хил услубда ўйнади. Ҳимояда олдиндаги учта бўйи баланд футболчилар билан узун паслар орқали ҳаракат қилди. Рақиб “Локомотив” бир хил ўйнаётгани қарамасдан чора топа олмади. Узун пасларнинг ҳар иккита ёки учтасидан бири ўтди. Бу машғулотларда узоқ вақт ишланган услубми?
- Яна қайтараман, “Бунёдкор” техник услубдаги жамоа. Яхши прессинг уюштиради ва биринчи қаватда чиройли ўйин намойиш қилади. Уларга қарши шундай ўйнадик, режамиз ўхшади. Умуман олиб қараганда тенг ўйин бўлди. Иккинчи бўлим бошида бизда бир қатор қулай вазиятлар юзага келди. Дарвозамиз олдида ҳам кескин вазиятлар бўлди. Йигитларда интилиш ва хоҳиш кучли эди. Ёшлар ҳам яхши ўйнади. Ҳа, хатолар бор. Ёшлар учун хурсандман.

- Иброҳим Ғанихонов бугун чап қанот ҳимоясида ўйнади...
- Ҳимояда муаммоларимиз бор. Шуҳрат Муҳаммадиев кичик жароҳат олганди. Ғуломҳайдар Ғуломов ўнг қанотда ўйнади. Дилшод Комилов жароҳат олган вазиятда тезкор қарор қабул қилишимиз керак эди. Жалолиддин Жумабоевга ўйиндан-ўйинга имконият бериб боряпмиз. Бизнинг тарбияланувчимиз ҳисобланади. Бундан фахрланамиз.


Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика