UZ

Сўнгги янгиликлар

23:40Конференциялар лигаси. "Астон Вилла" — "Олимпиакос" ҳамда "Фиорентина" — "Брюгге" учрашувлари бошланди  0 23:33Европа лигаси. "Марсель" "Аталанта"га қарши, "Рома" эса "Байер" билан куч синашади  3 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  3 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  25 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  10 22:41АПЛ. "Челси" — "Тоттенхэм" (онлайн ҳисоб)  1 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  6 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  7 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  19 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  7

Андрей Канчельскис мағлубиятга изоҳ берди Янгиликлар

Андрей Канчельскис мағлубиятга изоҳ берди

Суперлиганинг 27-тури доирасида "Локомотив"дан учралган мағлубиятдан кейин "Навбаҳор" жамоаси бош мураббийи Андрей Канчельскис ўз фикрларини билдириб ўтди.

- "Локомотив"ни ғалаба табриклайман. Рақиблар яхши жамоа эканлигини кўрсатди.Футболчиларимнинг ўйинга бўлган эътибори учун мамнунман. Барча хато қилади, бу футбол. Яхшироқ ва ишончлироқ ўйнашимиз мумкин эди. Йўлга қўйган биргина хатомиз туфайли гол ўтказиб юбордик. Футболчиларимга ҳеч қандай ортиқча саволларим йўқ. Футбол шундай ўйинки, унда фақатгина ақллилар бўлиши ва улар яхши юришлар қилиши керак. Ўйингача бизда кичик муаммолар бўлди. Ҳошимов терма жамоада ўйнагани учун бир неча машғулотларимизни ўтказиб юборди, шунингдек, дисквалификацияга учради. Каримов эса жароҳат олганди. Улар бизнинг асосий таркиб футболчиларимиз эди. Агарда ушбу футболчилар майдонда бўлганида ўйин бошқача кечарди. Нима бўлган тақдирда ҳам барчага раҳмат айтаман. Бугун ютишни истагандик. Аммо ҳаёт давом этади. Энди "Пахтакор"га қарши ўйин учун тайёргарлик кўрамиз. Албатта, бугун ғалаба қозонмоқчи эдик, бироқ бу амалга ошмади.

Бизда ўнг қанот ҳимоячиси муаммоси кузатилди. Остон такрибда ёрқин порлаган футболчилардан бири. Бугун 4-3-3 тактикада ўйнадик. Пайович ўзи ҳимоячи бўлгани учун, уни ўнг қанотда ўйнатса бўларди. Остон эса ҳужумкорроқ футболчи. Жамоада яхши футболчилар кўп. Улар бўлганида ўйин бошқачароқ кечарди. Аммо биз қандай бўлсак, шундаймиз. Бизнинг боримизни шу майдон кўрсатди. Захира эса "Пахтакор" ёки "Локомотив" каби каби катта эмас. Ютқаздик, бироқ футболчиларга раҳмат айтаман.

Остон Ўрунов: - Ўйинга яхши тайёрлангандик. Мураббийнинг барча кўрсатмаларини бажара олдик. Аммо биргина хато орқали мағлуб бўлдик.

Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика