UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди  6 01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  0 00:55Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" марказий баҳсда "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  0 00:41Рубен Аморим "Ливерпуль" майдонидаги ғалаба ҳақида: "Бундан ҳаволаниш керак эмас, Гакпо 20 сантиметрга адашмаганида барчаси бошқача бўларди"  0 00:20Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0   0 23:50Касильясни тўнаб кетишди  7 23:36Акмал Рустамов: "Қизилқум" таркибидан ҳам термаларда футболчилар ўйнашига ҳаракат қиламиз"  1 23:19Эдин Терзич: "Санчо "Олтин тўп"ни ютишга қодир"  2 22:46Килиан Мбаппе кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  1 22:23Пау Кубарси: "Класикони бутун дунё кўради. Лекин мен босим ҳис қилмаяпман"  11 21:57Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"  3 21:45Футзал. Афғонистон ўсмирлари Ўзбекистонга 10та гол урди  9 21:26"Ливерпуль"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  52 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  10

Андрей Фёдоров: "Умид қиламанки, кейинчалик чиройли ўйин кўрсатиш учун ажойиб қадам ташладик" Янгиликлар

Андрей Фёдоров: "Умид қиламанки, кейинчалик чиройли ўйин кўрсатиш учун ажойиб қадам ташладик"

"Локомотив" - "Навбаҳор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида "темирйўлчилар" бош мураббийи Андрей Фёдоров ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Натижадан мамнунман. Биринчи турдаги мағлубиятдан кейин руҳий ҳолатимизни бироз тиклаб олдик. Шу боисдан иккинчи бўлимда ўзимиз кутган ўйинни оз бўлса-да кўрсата олдик. Биринчи бўлимда эса барчаси биз ўйлагандек бўлмади. Аммо шуни айта оламанки, рақиблар эмас, биз ўз вазифаларимизни ўзимиз қийинлаштирдик. Иккинчи бўлимда гол урганимиздан кейин ишимиз бироз осонлашди. Олдиндаги муҳим ўйинлар бор. Бугун керакли бўлган уч очкони қўлга киритдик. Умид қиламанки, кейинчалик чиройли ўйин кўрсатиш учун ажойиб қадам ташладик.

Анзур Исмоилов қанчалик маҳоратли ҳимоячи эканлигини яхши биласиз. У яқинда термадан келди. Миллий жамоада ўйин бироз бошқачароқ, ҳимояланиш услуби бошқачароқ. Бу ердаги ўйин эса термадагидан кескин фарқ қилади. Шу факторларни ҳам ҳисобга олиш керак. Жавоҳир Илёсовни ҳам кўпчилик яхши билади. Биз унинг маҳоратига шубха қилмаётганимиз учун асосий таркибда тушуряпмиз. Умид қиламанки, Жавоҳир ҳам бизнинг темпга мослашиб кетади.

Тимурхўжа Абдухолиқов: - Авваламбор, "Навбаҳор" жамоасини табриклайман. Улар жуда яхши ўйин кўрсатишди. Чемпионат доирасида ўз майдонимизда ҳар доим ҳам бундай темпдаги ўйинлар камдан кам бўлади. Жамоанинг ўйини анчагина шаклланган. Биринчи бўлимда улар бизни қийин аҳволга солиб қўйишди. "Навбаҳор"га омад тилайман.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика