UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Ўзбекистон кубоги. "Лочин" - "Андижон": Асосий таркиблар маълум  40 18:48Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" - "Динамо": Асосий таркиблар маълум  1 18:1019 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари   3 17:55"Челси" сал кам 100 миллион долларга сотиб олган футболчиси билан хайрлашишга тайёр  2 17:25"Реал" етакчиларидан бирининг келажаги борасида қарор қабул қилди  0 16:46Футзал. Ўзбекистон кубоги чорак финал ўйинлари тақвими маълум  0 16:10"Реал" Анчелоттига янги "лавозим" таклиф қилади  13 15:48"Бунёдкор" - ОКМК учрашувидан галерея  0 15:29Иззатов, Ғуломов, Бозоров, Собиров ва бошқалар ... Суперлига 7-тур рамзий терма жамоаси   2 15:06Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичидан кейин тўпурарлар пойгасида вазият қандай?  0 14:25"Челси" туркиялик футболчи учун 100 млн евро беришга тайёр  6 13:58МЛС клуби Поль Погба билан музокара ўтказди  0 13:05"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  3 12:50Музаффар Олимжонов: "Мазкур ўйиндаги ғалаба билан барча айбимизни ювдик деб ўйлайман"  3 12:23Ислом Тўхтахўжаев: "Барча ўйинда камбэк амалга ошириб бўлмайди. Чемпионлик учун 4-5 жамоа кураш олиб боради"  4

Андрей Фёдоров: "Рашидовнинг агенти янги жамоа қидирмоқда" Янгиликлар

Андрей Фёдоров: "Рашидовнинг агенти янги жамоа қидирмоқда"

Ўзбекистон Суперлигаси 15-тури доирасида "Локомотив" - АГМК (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Андрей Фёдоров ва жамоанинг учрашувдаги энг яхши футболчиси Нивалдо қатнашди.

- Биринчи навбатда йигитларга чиройли ўйин кўрсатгани учун раҳмат айтаман. Ўтказиб юборилган голдан кейин улар ўзларини йўқотиб қўйишмади. Улар характер кўрсата олишди ва ғалабани қўлга киритишди. Бир неча йиллардан буён чиройли ўйин кўрсатиб, юқори натижалар қайд этаётган жамоага ҳам руҳий юклама тушади. Буни ёмон ҳолатга йўйиб бўлмайди. ОЧЛни гуруҳ босқичиданоқ тарк этганимиздан кейин ҳам руҳий томондан чўкиб қолмаяпмиз. Тўғри, айрим вазиятларда футболчилар асабийлашиб кетмоқда. Шу боисдан кўплаб вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз. Йигитлар ўтказиб юборилган голдан кейин олдиларидаги тўсиқни олиб ташлагани учун раҳмат айтаман.

Барча ишларни биргаликда бажаряпмиз, натижага мен жавоб беряпман. Ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, ўзимиз истаган, "Локомотив" даражасига тўғри келадиган, жамоа ўйинларини кучайтира оладиган футболчиларни топишимиз керак.

Рашидовнинг агенти янги жамоа қидирмоқда, бошқа жамоалардан тушадиган таклифларни кўриб чиқмоқда. Ҳозирданоқ уни "Локомотив"дан кетади дея олмайман. У биз билан йиғинларга боради. Сардорнинг ўйинларидан кўнглим тўлмоқда. Уни янада қаттиқроқ тайёрлашимиз лозим, шунингдек, унинг ўзида ҳам интилиш бўлиши керак. Унинг ўйинларидан завқ олса бўлади. Унинг агенти бошқа жамоа қидирмоқда, бироқ ҳозирда у "Локомотив" футболчиси.

20 июнда Белорусга учиб кетамиз ва учта ўйин ўтказамиз. У ердан келиб, чемпионатга тайёрланамиз.

Нивалдо: "Бундай рақиблар билан ўйинлар оғир ўтади. Жамоа футболчиларида характер бор, шу боисдан ҳар доим ғалабани хоҳлаймиз.

Кам гол уряпман? Чунки кам ўйнаяпман, жароҳат олдим, дисквалификация қилиндим. Ўйин амалиёти кам бўлганлиги учун ритмдан чиқиб кетдим. Энди ҳаммаси яхши бўлади деб умид қиламан"

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика