UZ

Сўнгги янгиликлар

22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   11 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  15 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  80 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  651 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  28 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  17 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  10

Андрей Фёдоров: "Омадимиз келди ва сафардан ғалаба билан қайтаяпмиз" Янгиликлар

Андрей Фёдоров: "Омадимиз келди ва сафардан ғалаба билан қайтаяпмиз"

«Динамо» - «Нефтчи» (0:1) учрашувидан сўнг «Нефтчи» жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчи Андрей Федоров ўйин ҳақида тўхталди.

«Кутганимиздек, жуда оғир учрашув бўлди. «Динамо» турнир жадвалида пастки ўринларда эканлиги учун фақат ғалабани кўзлашини билардик. Шу боис, қарши ҳужумга эътибор бердик. Очиғини айтаман, омадимиз келди ва сафардан ғалаба билан қайтаяпмиз» - дея гап бошлади меҳмонлар мураббийи. «Ўйин давомида якка курашлар кўп бўлди. Жамоам кўрсатган ўйиндан қониқмадим, аммо натижа хурсанд қилди. Бугун омад биз томонда бўлди.

Кетма-кет ғалабадан кейин тўртинчи ўрин учун курашамиз, аммо ҳали Осиё майдонларида тўп суриш ҳақида ўйлашга жуда эрта. Асосийси ҳар бир ўйинда тушиб, ғалаба қозониш. Бугун кўрдикки, Олий Лигада етакчиларни айтмаганда, қолган жамоаларнинг ўйин савияси бир хил. Пенальти ҳақида гапирадиган бўлсам, ўша вазиятда нима бўлганлигини кўролмай қолдим. Шу боис бу ҳақда аниқ фикр айтишим қийин.

Очиғини айтсам, «Динамо» жамоаси шундай ўйини ва таркиби билан турнир жадвалининг пастки ўринларида эканлигига ҳайронман. «Динамо» менда жуда яхши таассурот қолдирди» - дея фикрини якунлади Фёдоров.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика