UZ

Сўнгги янгиликлар

10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  2 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  2 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  2 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  1 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  10 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  14 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  1 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  12 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  11 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  4 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  3 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  12

Андрей Фёдоров: "Омадимиз келди ва сафардан ғалаба билан қайтаяпмиз" Янгиликлар

Андрей Фёдоров: "Омадимиз келди ва сафардан ғалаба билан қайтаяпмиз"

«Динамо» - «Нефтчи» (0:1) учрашувидан сўнг «Нефтчи» жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчи Андрей Федоров ўйин ҳақида тўхталди.

«Кутганимиздек, жуда оғир учрашув бўлди. «Динамо» турнир жадвалида пастки ўринларда эканлиги учун фақат ғалабани кўзлашини билардик. Шу боис, қарши ҳужумга эътибор бердик. Очиғини айтаман, омадимиз келди ва сафардан ғалаба билан қайтаяпмиз» - дея гап бошлади меҳмонлар мураббийи. «Ўйин давомида якка курашлар кўп бўлди. Жамоам кўрсатган ўйиндан қониқмадим, аммо натижа хурсанд қилди. Бугун омад биз томонда бўлди.

Кетма-кет ғалабадан кейин тўртинчи ўрин учун курашамиз, аммо ҳали Осиё майдонларида тўп суриш ҳақида ўйлашга жуда эрта. Асосийси ҳар бир ўйинда тушиб, ғалаба қозониш. Бугун кўрдикки, Олий Лигада етакчиларни айтмаганда, қолган жамоаларнинг ўйин савияси бир хил. Пенальти ҳақида гапирадиган бўлсам, ўша вазиятда нима бўлганлигини кўролмай қолдим. Шу боис бу ҳақда аниқ фикр айтишим қийин.

Очиғини айтсам, «Динамо» жамоаси шундай ўйини ва таркиби билан турнир жадвалининг пастки ўринларида эканлигига ҳайронман. «Динамо» менда жуда яхши таассурот қолдирди» - дея фикрини якунлади Фёдоров.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика