Андрей Фёдоров: "Олимпиячиларимизга омад ёр бўлсин"

Narzulla Saydullayev
16 янв 2016, 15:23
Фарғонанинг "Нефтчи" клуби бош мураббийи Андрей Фёдоров бугунги Ўзбекистон - Ироқ ўртасидаги ўйиндан олдин ўз фикрларини билдирди.

"Албатта олимпиячиларимизнинг Қатардаги биринчи ўйинини ҳаяжон билан кузатиб бордик. Жанубий Кореяга қарши ўйинда ҳакамнинг хатоси бизга қимматга тушди. Йигитларимиз камида дурангга лойиқ ўйнашганди. Аммо ҳали имкониятимиз бор.

Бугун Ироққа қарши баҳсда олимпиячиларимизга фақат ғалаба ёр бўлишини тилайман. Халқимиз Ўзбекистон Олимпиада ўйинларига йўлланма олишини кутмоқда. Бу борада йигитларга омад тилайман, - дейди Фёдоров.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia