UZ

Сўнгги янгиликлар

22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  1 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  1 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  192 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  1 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  6 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  9 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  21 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  7 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  31 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  31

Андрей Фёдоров: "Нефтчи" кейинги мавсум чемпионликка даъвогар бўлиши шарт" Янгиликлар

Андрей Фёдоров: "Нефтчи" кейинги мавсум чемпионликка даъвогар бўлиши шарт"

"Нефтчи" - "Пахтакор" (3:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Андрей Фёдоров ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Аввалом бор, бугунги ғалаба билан барча фарғоналик футбол мухлисларини табриклайман. Фарғоналик футбол ишқибозлари чемпионлик ҳис-туйғуларини ҳалигача сақлаб қолишибди. Демак, “Нефтчи” ҳам яқин келажакда ўз ишқибозларига мос равишда янаги мавсумдан чемпионликка даъвогар клублар қаторидан ўрин эгаллаши шарт. Футболни футбол қиладиган бу – шубҳасиз мухлислардир. Фарғоналик мухлислар халигача мени футбол ўйнаган пайтларимни эслашади. Демак, мухлисларимиз ҳам ўз соҳасида профессионаллар даражасидадир. Агар жамоамиз бугун чемпион устидан ғалаба қозонган  бўлса, бу натижада мухлисларимизнинг муҳим ўрни бор. Уларнинг,  жамоамизни учрашув давомида қўллаб-қувватлаши ғалабамизга тамал тоши бўлиб хизмат қилди. Яна бир марта барча фарғоналик футбол ишқибозларига бутун клуб номидан катта раҳмат айтаман.

ЎЙИН ҲАҚИДА

- Бугунги учрашув кутилганидек мураккаб ва қийин  ўтди. “Пахтакор” - буюк жамоа, ўзбек футболининг флагмани, энг кўп Ўзбекистон чемпиони бўлган, қолаверса ўтган мавсум ҳам чемпион бўлган ва бу йил ҳам чемпионликка энг яқин турган жамоадир.  Қолаверса, сўнгги йиллар жамоамиз “Пахтакор”дан фақат мағлубиятга учраб келаётган эди. Мана бугунги ўйинда ”Нефтчи” бу нохуш анъанага нуқта қўйди. Агар бевосита учрашувга тўхталадиган бўлсам,  баъзи бир вазиятларни ҳисобга олмаганда йигитлар  мураббийлар томонидан белгиланган барча вазифаларни яхши бажаришди.  Мен бугун  жамоанинг ўйинидан ҳам, натижадан ҳам қониқдим. Учрашувдаги тезкор голлар албатда бир томондан яхши, лекин иккинчи  томондан  ўйиннинг 20 дақиқасида иккита тўп фарқи билан олдинга чиқиб олиш футболчиларга  салбий хизмат қилиши мумкин. Йигитлар голлардан кейин уюшқоқликни, ўйин назоратини йўқотиб қўйишлари мумкин, бўшашиб  хатоларга йўл қўиш мумкин. Лекин, йигитлар  учрашувнинг сўнгги дақиқасигача ташаббусни ўз қўлларида ушлаб туришди. Футболчиларга ҳам раҳмат айтаман. Бизни гол қўйиб юборишимизда хеч кимнинг айби йўқ, “Пахтакор” маҳоратли футболчилардан иборат кучли жамоа ва хақли равишда голларни урди.

ҚИЗИЛ КАРТОЧКАЛАР  ҲУСУСИДА

- Мен одатда, ҳакамларнинг ишига баҳо бермайман. Ҳар ҳолда ҳакамлар ҳар бир вазиятни майдондан туриб баҳо беради. Вазиятга яқин туради. Мен Мансур Саидов билан бўлган вазиятни узоқроқда бўлганим учун,  ўйинчилар ҳаммаси бир ерга йиғилиб қолишиганидан кўра олмадим. Мансур ўзи жуда ҳам  интизомли  футболчи, майдонда сардорларга хос ҳаракат қилади. Мен аниқ воқеани кўра олмадим, лекин Мансурнинг гапига қараганда, у футболчиларнинг  ўртасига тушиб, тўқнашувдан кейин вазиятни таранлаштирмаслик учун, жанжални олдини олмоқчи бўлган. Албатта, Саидовни кейинги учрашувда майдонга тушмаслиги биз учун катта йўқотиш, маълумки у жамоанинг хақиқий сардори бўлиши билан бирга, ўйинимизни майдонда назорат қилади ва кўплаб ҳужумларни ташкил этишда етакчилик вазифасини бажаради. Лекин, жамоамиз ҳозир яхши шаклланган ва биз ҳар қандай йўқотишни ўрнини бошқа футболчилар билан  алмаштира оламиз. Саидовнинг жамоадаги йўқлигини Акмал Холматов билинитирмайди.  “Насаф” билан бўладиган учрашувга ҳар галгидек жиддий тайёргарлик кўрамиз. Барча жамоаларга очко керак, лекин биз  мухлисларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлиши учун қолган ўйинларда ҳам ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика