UZ

Сўнгги янгиликлар

19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  15 19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  29 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  7 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 2:1 (матнли трансляция)  7 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

Андрей Фёдоров: "Локомотив" атрофидаги гап-сўзлар бизга умуман таъсир кўрсатгани йўқ" Янгиликлар

Андрей Фёдоров: "Локомотив" атрофидаги гап-сўзлар бизга умуман таъсир кўрсатгани йўқ"

Суперлига 10-тур доирасидаги "Насаф" - "Локомотив" (0:1) учрашувидан кейин "темирйўлчилар" бош мураббийи Андрей Фёдоров ўз фикрларини билдирди.

Барчани ғалаба билан табриклайман. Қаршида бизга осон бўлмаслигини, жуда оғир ўйин ўтказашимизни кутгандик. Аслида ҳам шундай бўлди. Муҳими, натижа қониқарли бўлди. Шу ўринда ҳар 2-3 кунда ўйин ўтказиш даври тугагани ва танаффусга яхши кайфиятга чиқиб кетаётганимиз билан табриклайман. Энди чемпионатда бироз тўхталиш бўлади. Нафасни ростлаб оламиз.

Ўйин олдидан "Локомотив" атрофидаги гаплар? Йўқ, биз ўз режамизга мувофиқ ўйинга тайёргарлик кўргандик. Мураббийлик иши шундай, бугун сен ишлаб турасан, эртага эса сени ишдан олишлари мумкин. Мураббий тақдири шунақа. Лекин мазкур гап-сўзлар, миш-мишлар менга ҳам, жамоага ҳам умуман таъсир этгани йўқ. Буни бугунги ўйин ҳам исботлаб турибди. Ҳеч қандай асаббузарликсиз ўйинни ўтказдик. Ўзимизнинг футболни ўйнадик. "Локомотив" ҳар бир ўйинга фақат ғалабани кўзлаб тушади. Бошқа йўл йўқ. 

Муҳаммадиевнинг ҳолати? Афсуски Муҳаммадиев узоқ муддатга сафдан чиқди. 

"Локомотив"нинг олдида доим чемпионлик вазифаси қўйилади. Бошқача вазифа йўқ. Биз пешқадам "Пахтакор"га етиб олиш ва чемпионликни яна ҳимоя қилиш учун бор имкониятларимизни ишга соламиз.

Рейтинг: -30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика