UZ

Сўнгги янгиликлар

10:16Мануэль Нойер Бундеслига рекордини ўрнатди  0 09:47Sofascore. Мозговой ва Шукуров тандеми кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 09:20Суперлига. Бугун тур якунланади  1 08:51"Навбаҳор" бош мураббийи кечаги мағлубиятдан сўнг: "Буни клуб раҳбарияти билан маслаҳатлашган ҳолда ҳал этамиз"  4 08:23"Насаф"нинг бир нечта етакчиси келаси мавсум жамоани тарк этади  6 07:56Sofascore. "Галатасарой" дарвозасига гол урган Шомуродов неча баҳо олди?  1 07:39МЛС. "Интер Майами" меҳмонда "Нэшвилл"га 5 та гол урди, Мессидан хет-трик  9 07:31Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" аутсайдерни йирик ҳисобда мағлуб этди, Феликсдан хет-трик  5 07:30ЖЧ U-20. Учинчи ўрин учун баҳс бўлиб ўтди  0 07:22Эрон Про лигаси. "Персеполис"нинг омадсизлиги давом этмоқда: бу сафар меҳмондаги мағлубият ва Ўруновдан сариқ карточка  0 07:13А Серия. "Рома" ва "Интер" ўртасидаги ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:45"Ноттингем Форест" Манчини билан музокара олиб бормоқда  0 00:20Гвардиола Холанд ҳақида: "4 ёки 5 та гол урмагани учун афсусдаман"  1 00:00Туркия. Лерой Саненинг дубли "Галатасарой"га "Истанбул Башакшеҳир" устидан ғалаба тақдим қилди. Шомуродов ҳам бу учрашувда гол урди  36 23:45Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Бунёдкор"га ютқазди, "Динамо" эса "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгди  0

Андрей Фёдоров: “Биринчи бўлиб гол уриш асосий режамиз эди” Янгиликлар

Андрей Фёдоров: “Биринчи бўлиб гол уриш асосий режамиз эди”

Олий лига доирасидаги “Нефтчи” – “Пахтакор” (1:0) баҳсидан кейин фарғоналиклар устози Андрей Фёдоров журналистлар саволларига жавоб қайтарди.
-  Барчани ғалаба билан табриклайман. Жуда ҳам муҳим ғалабага эришдик. “Пахтакор” жамоаси хар қандай баҳсда тўпни яхши назорат қилади. Айнан рақибнинг ушбу тарафини инобатга олиб тактика танладик. Ўйинда давомида бир эмас балки кўплаб голлар ҳам киритишиз мумкин эди. Бироқ вазиятлардан фойдалана олмаслигимиз туфайли рақиб кўп ҳолларда ташаббусни қўлга олди. Фикримча, “Нефтчи” бугун ҳимояда ҳам ҳужумда ҳам яхши ўйнади. Бу борадан йигитлардан кўнглим тўлди. “Пахтакор” билан ўйинга икки баробар куч билан хозирлик кўргандик. Аввалига “Олмалиқ”ни енгдик, кейин эса ғолиб бўлишимиз керак бўлган ўйинда мағлуб бўлдик. Бугун эса “Пахтакор” таслим этилди. Бу нимадан далолат беради ? Футболчиларда “Обод” каби жамоаларга қарши ўйинларга руҳий тайёргарлик яхши бўлмаганини кўрсатади. Хар бир баҳсга жиддий ёндошмоқ лозим. Бугун рақиб дарвозасини биринчи бўлиб ишғол этиш асосий мақсадимиз эди. Чунки ҳисобда ортда бораётганда вазиятни тенглаштириш мураккаб кечади. Камчиликларимиз бор. Улар устида ишлаймиз.

-  Мавсум якунланиб бормоқда. Кейинги йилги режалар қандай ? Янада кучлироқ ва тажрибали футболчиларни таркибга жалб этиш борасида нима дейсиз ?


-  Нафақат мавсумлар оралиғида балки йил давомида жамоамизга қандай футболчилар жалб этиш борасида ишлар давом этади. Кейинги йили жамоага кимларни таклиф этиш борасида ҳали якуний қарорга келмадик. Ҳали олдимизда бир қанча ўйинлар бор. Мана шу ўйинлардан сўнг кейинги мавсумда бизга кимлар кераклиги ҳақидаги охирги қарорни қабул қиламиз. Ҳали мавсум давом этмоқда.

-  Сиз бош мураббий бўлганингиздан бери “Пахтакор” билан ўзаро ўйинлар натижаси ижойиб томонга ўзгарди. Бунинг сабаби нимада ёки бўлмаса Мурод Исмоилов собиқ “Пахтакор” устози бўлгани қўл келадими ?


-  Тўғри фикр. Исмоилов бу жамоани яхши билади. Албатта хамкасбимнинг Тошкент клубида фаолият юритгани бизга кўп қўл келади. Бугунги кунда “Пахтакор” сафида фаолият олиб бораётган кўплаб футболчилар Исмоиловнинг собиқ шогирдлари бўлишган. Улар қандай имкониятга эга эканлигини Мурод Исмоилов яхши билади.

-  Мухлисларнинг қўллаб-қувватлашидан кўнглингиз тўлдими ?

-  Албатта! “Нефтчи” мухлислари хар доим жамоани қизғин қўллаб турадилар. Уларга раҳмат. Чиройли ва замонавий стадионимиз бор. Мана шу стадионни тўлдириб севимли жамоаларига мухлислик қилишларини истаб қолардим. Албатта томошабинлар ташрифи бевосита жамоанинг натижаларга ҳам боғлиқдир. Насиб қилса, навбатдаги баҳсларда ҳам ғалаба қозониб, мухлисларни яна стадионга чорлаймиз.  “Нефтчи” ўз мухлислари учун ўйнайди. Тўғри хозирча турнир жадвалида совринлар ўринлар учун курашмаяпмиз. Бироқ бизнинг вазифамиз хар бир беллашувда уч очкога эга чиқишдир, - деб фикрларини якунлади Фёдоров.

“Нефтчи” матбуот хизмати
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика