

“Бугун ҳар иккала жамоа ғолиб чиқиш учун ҳаракат қилди, аммо якунда омад ҳеч бирига кулиб боқмади. Биринчи бўлимда биз устунлик қилдик, иккнчисида “Зенит”. Яхши ўйин бўлди ва натижани ҳам ўйинга мос бўлди десак бўлади.
Агар ҳакамлар ҳақида гапирадиган бўлсам, ҳакам ҳар икки томон учун ҳам хатога йўл қўйди, шу сабаб шахсан менда ҳакамларга нисбатан жиддий эътирозлар йўқ”, дейди Федун.
Учрашувни Владимир Москалев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди.



