Лионель Месси терма жамоадаги хайрлашув ўйинидан сўнг: "Аргентина билан абадий қолишни истардим, аммо вақт келди"

Iskandarov Abdulaziz
7 окт 2026, 10:01
"Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафидаги хайрлашув учрашуви — Бенинга қарши ўртоқлик ўйинидан (3:0) кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Буэнос-Айресдаги “Монументаль Антонио Веспуччи Либерти” стадионида ўтган баҳсдан сўнг футболчи қуйидагиларни айтди:

“Мен бу ерда, Аргентина билан абадий, умримнинг охиригача қолишни жуда ҳам истардим... аммо фаолиятимни якунлайдиган вақт келди. Сўнгги Жаҳон чемпионатидан кейин видолашиш вақти келди. Раҳмат, чунки Аргентина шарафини ҳимоя қилиш — ҳаётимдаги энг яхши нарса бўлди”, — деди Месси ўйиндан кейин.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоасидан кетиш қарорини Месси АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилган 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан сўнг қабул қилган ва бу ҳақда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинган мактубида маълум қилганди.

Умуман олганда, футболчи аргентиналиклар сафида 208 та учрашувда майдонга тушиб, 126 та гол ва 70 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Ўхшаш янгиликлар

Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Сhampionat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›