UZ

Сўнгги янгиликлар

17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  1 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  3 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  11 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1

Андрей Бакланов: "Финалга чиқиш учун бор кучни ишга соламиз" Янгиликлар

Андрей Бакланов: "Финалга чиқиш учун бор кучни ишга соламиз"

Маҳоратли посбон Андрей Бакланов бугунги кунда "Қўқон-1912" шарафини ҳимоя қилмоқда.
ПФЛ Кубоги иштирок этаётган қўқонликларнинг ярим финалга йўлланмани қўлга киритишида ушбу дарвозабоннинг ҳиссаси катта бўлди. Негаки, Бакланов банкирларнинг тажрибали ҳужумчиси Зайниддин Тожиев томонидан амалга оширилган пенальтини қайтариб, жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди. Мазкур ўйиндан сўнг Андрей Бакланов билан суҳбатлашдик.

Бугунги ўйин осон ўтгани йўқ - дея гап бошлади Бакланов.  - Рақибимиз "NBU-Осиё" сафида етакчи футболчилар кўп бўлишига қарамай бу жамоани мағлубиятга учрата олдик. Албатта, бу ғалабадан кейин ярим финалга йўл олдик ва биз бундан хурсандмиз.

- Пенальти  бу лоторея демакдир. Уни қайтаришнинг ҳеч қандай сири йўқ. Фақат бу кўпроқ омадга боғлиқ. Табиийки мен ҳам дарвозам томон белгиланган 11 метрли тўпини қайтаришга уриндим. Бу вазиятда ҳакам тўғри қарор қабул қилди. Чунки ҳақиқатдан ҳам пенальти бор эди.

- Энди ярим финалда "Пахтакор-2"га қарши ўйнайдиган бўлдик. Насиб қилса бўлажак баҳсга ҳам астойдил тайёргарлик кўриб, финалга чиқиш учун бор кучни ишга соламиз. Аслида ПФЛ Кубогидаги мақсадимиз гуруҳдан кейинги босқчига чиқиш эди ва бу вазифа уддалангач, эндиликда бош совринни қўлга киритиш учун курашамиз. Бу йил илк бор бу турнирда иштирок этяпмиз. Шунга қарамай натижа чакки бўлмаяпти.

- Янги мавсумга тайёргарлик жараёни ҳам кўнгилдагидек кечмоқда. Қўқонда ва Тошкентда йиғинлар ташкил этилди. Машғулотлар ҳам юқори даражада ўтказилмоқда.

- Ўзимга келадиган бўлсак, аввалги спорт формамни аста секин тиклаб бормоқдаман. Умид қиламанки, чемпионат бошлангунига қадар ҳаммаси яхши бўлади.

- Ҳимоя чизиғимизда Хуршид Узоқбоев, Александр Критинин каби илгари олий лигада ўйнаган футболчиларнинг ҳаракат қилаётгани ҳам қайсидир маънода биз дарвозабонларга ҳам қўл келмоқда. Чунки бу футболчиларда тажриба катта.  


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Фото: 14.04.2007. "Трактор" - "Насаф
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика