UZ

Сўнгги янгиликлар

09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  1 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  2 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  2 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  6 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  5 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  10 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  3 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  13 01:15АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини биттагина гол ҳал қилди  3 23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13

Андреа Пирло: "Мен ўсишга эришдим. Янги мавсумда ҳам ўзимни "Ювентус" мураббийи сифатида кўряпман" Янгиликлар

Андреа Пирло: "Мен ўсишга эришдим. Янги мавсумда ҳам ўзимни "Ювентус" мураббийи сифатида кўряпман"

"Ювентус" бош мураббийи Андреа Пирло якунланган мавсум ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди ва келажаги борасидаги саволга жавоб берди.

"Мен учун мавсумни Италия Кубогини ва ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритган ҳолда якунлаш муҳим эди. Мен доимо бор кучимни бажараётган ишимга бағишлайман ва мана бунинг натижаси. Келажагим борасида қарор қабул қилиши керак бўлган инсонларнинг навбати келди. Ўзимни кейинги мавсум ҳам "Ювентус" устози сифатида кўряпман. Бу ҳақида расман эълон қилишдан фақатгина бахтли бўлардим, аммо ҳозирча эришган натижаларимиздан завқланишимиз мумкин.

Янги мавсумда "Ювентус" янада кучайишига ишонаман. Баъзи футболчилар ўз иқтидори ва нималарга қодир эканлиги ҳақида тасаввурга ҳам эга эмас. Биз елкама-елка ҳаракат қилсак, албатта тўғри йўналишда давом этиб, мақсадга эришамиз. Янги мавсумда ҳам бирга бўлсак, бизда кучли пойдевор бўларди.

Мен ҳеч қачон қўрқув ичра қолмаганман. Шунчаки, машғулотлар жараёнини йўлга қўйиш, йигитларга нималарни истаётганимни тушунтириш учун вақт керак бўлди. Таркибда бу қадар кўп чемпион билан иш бошлаш осон бўлмади, лекин ҳамма менга кўмаклашишга ҳаракат қилди. Мен мураббий сифатида ўсишга эришдим. Мавсум турли сабабларга кўра оғир бўлди, аммо бу мени янада кучлироқ қилди", — дея Пирло сўзларидан иқтибос келтиради Football Italia.



Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика