Андреа Барцальи: "Мен ўзимни футболдан ташқарида кўра олмайман"
18 май 2019 14:05
Янгиликлар
Андреа Барцальи: "Мен ўзимни футболдан ташқарида кўра олмайман"
"Ювентус" клуби ҳимоячиси Андреа Барцальи футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг ўз келажаги учун ҳали қарор қабул қилмаганлигини тан олди.
Олдинроқ, 38 ёшли италиялик футболчи жорий мавсумдан кейин фаолиятини якунлаши ҳақида эълон қилган эди.
"Мен кундалик ишларни, ҳазилларни, жамоадаги дўстларим билан бошдан кечирган кунларимни соғинаман. Энди мен учун янги саргузаштлар бошланади. Келаси йил қайси йўлдан кетишимни аниқлаб олишим муҳим. Аммо ўзимни футболдан ташқарида кўрмаяпман" - дейди Барцальи.
Фикрлар