Расман: Барцальи "Ювентус"га қайтди

Mirjalol Normatov
25 сен 2019, 22:40
"Ювентус"нинг собиқ ҳимоячиси Андреа Барцальи Турин клубида иш бошлади.

"Кекса синьоралар"нинг матбуот хизмати хабарига кўра, 38 ёшли мутахассис Маурицио Саррининг техник ёрдамчиси сифатида мураббийлар штабида иш бошлади.

Барцальи 2011-2019 йиллар давомида "Ювентус" билан 16 соврин қўлга киритганди. Баҳорда фаолиятини якунлаган Барцальи қисқа муддатдан сўнг яна жонажон клубига қайтди.

"Бьянконери"лар айни дамда А Серия турнир жадвалида етакчи. Бироқ бугун уларнинг асосий рақиби "Интер" ҳам майдонга тушади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/juventusfc

Сўнгги янгиликлар

Барча ›