UZ

Сўнгги янгиликлар

10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  1 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  3 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  4 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  9 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  10 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  12 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  7 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  10 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  3 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  8 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  3 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  2

Андижонликларнинг қадрдон суҳандони - 75 ёшда! Янгиликлар

Андижонликларнинг қадрдон суҳандони - 75 ёшда!

Андижондаги “Наврўз” стадионига ташриф буюрган ишқибоз бугун ўзининг 75 йиллик юбилейини нишонлаётган Раббоно Камолович Раҳмоновнинг ширин ва бетакрор овозини бутун умрга эслаб қолганлиги шубҳасиз.
Бу машҳур суҳандоннинг чиндан ҳам жозибали оҳанги минглаб мухлислар қулоқларида ҳалигача жаранглаб туради.
Асли бухоролик Раббоно Раҳмонов 1957 йили, яъни 17 ёшида Андижон тиббиёт институтига ўқишга кириб, бу ерда бутун умрга қолиб кетди. Маълум муддат ўзи битирган олийгоҳда ишлади, кейинчалик тиббиёт фанлари номзоди даражасигача кўтарилди. 1981 йилдан бошлаб эса 20 йил давомида Андижон шаҳар юқумли касалликлар шифохонасида раҳбар лавозимида ишлади.

Қаҳрамонимиз азалдан қалам аҳли билан ошуфта эди. Аммо у кишининг ижодкорлигидан ҳам кўра, футболдаги фаоллиги ҳар қанча таҳсинларга лойиқ. “Наврўз” стадиони радиоузели карнайларида узоқ йиллар давомида Раббоно Камоловичнинг жаранглаган бетакрор ва ўзига ром этувчи овози ҳали ҳамон барчанинг ёдида ва ҳалигача кўпчилик у кишининг эълон ва маълумотларни ширали тарзда ўқиб эшиттиришини ўзгача бир энтикиш билан эслайди ва қумсайди.

Ушбу қутлуғ кунда биз Раббоно Камоловични кўпсонли ўзбек футболи мухлислари, яқинлари, қадрдонлари номидан табриклаймиз-қутлаймиз! Отахонга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, бардамлик тилаб қоламиз! Илоҳим, Гулнорахон аямиз билан кексалик гаштини узоқ йиллар бирга суришсин!

Юбиляримизга, шунингдек, ўзбек футболи шарҳловчиларининг отахони саналмиш Ахбор Рустамович Имомхўжаев ҳам ўз табрикларини йўллайди:
- Азиз ва муҳтарам Раббоно ака! Сиз қадрли дўстимизнинг таваллуд топган кунингизга 75 йил тўлиши муносабати билан чин кўнгилдан, юрагимиз қўри ила табриклаймиз ва қутлаймиз! Биз сизни футболимизнинг чин маънодаги фидойи инсони сифатида, машҳур шифокор сифатида таниймиз ва ҳурмат қиламиз. Мен андижонликлар сизни ўзбек Юрий Левитани деб аташларидан ўз вақтида бошим осмонга етган. Сиз бизни фахримиз, қалбимиз, ифтихоримиз ва қалин дўстимизсиз. Сиздек буюк инсон билан ака-ука тутинганлигим билан ўзимни бахтли деб ҳисоблайман. Гўзал келинойимиз билан қўша қариб, фарзандлар ва неваралар бахтига доимо омон бўлинг! Сиз азизимизнинг 100 йиллик тўйингизда ёнингизда ўтириб, қутлаш ва табриклаш каминага ҳам насиб этишини Яратганнинг ўзидан сўраб қоламан. Сизни қаттиқ қучиб, дўстингиз Ахбор.


Улуғбек Мирзаев,
“Андижон” ФК спорт директори
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика