UZ

Сўнгги янгиликлар

11:23БААнинг Ўзбекистонга қарши тахминий таркиби  9 11:00“Милан“ юлдузини “Ливерпул“га битта шарт билан сотишга тайёр  0 10:48Аброр Пирриев допинг текшируви ўтказиш учун допинг офицерларини жамоамиз истиқомат қилаётган меҳмонхонага ташрифи борасидаги саволга жавоб берди  13 10:36“Ал Ҳилол“ ТОП форвардга йига 40 миллион евро таклиф қилди  0 10:11Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) энг қиммат футболчилар рейтингини янгилади  6 09:44Ўтган мавсум А Серияда 11 та гол урган ҳужумчи фаолиятини “Рома“да давом эттириши мумкин  2 09:17УEФА Чемпионлар Лигасининг янги мавсумида “Барселона“ни очколардан маҳрум қилиши мумкин  22 08:50Goal «Олтин тўп»ни ютишга даъвогарлар рейтингини янгилади. ПСЖнинг уч нафар футболчиси ТОП-10 га илк бор киришди  15 08:23“Реал Мадрид“ яна бир трансфер бўйича ишни якунлади  15 07:56Бугун Ўзбекистон ОТЖ Францияга қарши баҳс олиб боради  9 07:23БАА Спорт вазирлиги "Ҳаммамиз оқлар тарафидамиз" кампаниясини ўтказмоқда: Спорт федерацияларига бепул чипталар тарқатиляпти  34 00:44Сон Хён Мин "Тоттенхэм"ни тарк этиши ва Саудия клубига ўтиши мумкин?!  1 00:19Лука Модрич янги клуби билан қачон шартнома имзолайди?  1 23:44"Тоттенхэм" янги уй либосини тақдим этди  2 22:42Инзаги "Ал Ҳилол"да қанча маош олади?  5

"Андижон"да ўтган мавсум бўйича қарздорлик бор Янгиликлар

"Андижон"да ўтган мавсум бўйича қарздорлик бор

Ўтган йили биринчи лигада иштирок этган “Андижон” жамоаси ўз олдига қўйган вазифани бажариб олий лига йўлланмасини қўлга киритди.
Бу мақсадга эришишда футболчилар майдонда астойдил меҳнат қилишди. Бунинг натижасида андижонликлар мухлисларга жамоамиз яна олий лигани тақдим этди. Айни пайтда жамоамиз улкан мақсадлар билан янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда. Лекин шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, ўтган мавсум бўйича футболчилар билан ҳали тўла ҳисоб-китоб ишлари қилинмади. Янъи футболчилар олдида 9 ўйин ғалабаси учун мукофот пуллари ҳамда энг асосийси олий лига йўлланмаси қўлга киритилгани учун бериладиган бонуслар турибди. Ўтган йили “Андижон” жамоасининг мавсум якунлари бўйича ўтказилган байрам тадбирида вилоят ҳокими жамоа учун бефарқ эмаслигини айтиб, моддий томондан ёрдам беришни таъкидлаб ўтганди.

Бу борада вазият қандай эканлигини билиш мақсадида бош мураббий Азамат Абдураимовнинг фикри билан қизиқдик. - Жамоамизнинг бош ҳомийси “GM-Uzbekistan” қўшма корхонаси ҳисобланади ва улар бизга ҳар қандай ёрдамни бериб келишмоқда. Аммо шуни айтиш керакки, хокимият томонидан ўтган мавсум учун футболчилар олдида мукофот пуллари бўйича қарздорлик бор. Қолаверса, олий лигага чиққанимиз муносабати билан футболчиларга бонуслар берилиши керак. Йил бошида футболчиларга ҳеч қандай кўтарма пуллари берилгани йўқ. Ўтган мавсум бўйича қарздорлик бўлишига қарамай, Расур Раҳмонов, Лочин Солиев, Бекзод Ғозиев сингари етакчи ўйинчиларимиз жамоада шуғулланимшоқда. Бунинг учун уларга раҳмат. Лекин бу йил олий лигада юқори ўринларга курашишимиз учун жамоада ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги лозим. Вилоят ҳокими Шуҳрат Қўшақбоевич Абдураҳмонов бонуслар берилишини ваъда қилган. Умид қиламизки, бу масала январь ойи ичи ижобий ҳал бўлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика