UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00Сречко Катанец 62 ёшда! У ҳақида 20 та қизиқарли факт  6 00:53"Истанбул Башакшеҳир" назорат учрашувида "Рейхенау" клубини мағлубиятга учратди. Шомуродов норасмий дебют қилди  4 00:19МЮ ёзда биронта ҳам ўйинчи сотмай, трансферлардан 24 млн евро ишлаб олди  1 23:45Беллингем елкасини операция қилдирди."Реал" ярим ҳимоячиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум  3 23:23Расман: "Атлетико" 30 млн евролик трансферни амалга оширди  0 22:59Де Паул ҳам Мессининг ёнига боради. "Атлетико" ва "Интер Майами" келишиб олишди  2 22:35"Ливерпуль" Экитике бўйича "Айнтрахт" билан музокарага киришди  1 22:11Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24  78 21:50Расман: Ламин Ямал янги мавсум "Барселона" сафида 10-рақамда ҳаракат қилади  4 21:29Ислом Исмоилов: "Москвада маҳаллий клублар билан назорат учрашувлари ўтказамиз"  6 21:01Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов хотира турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда  2 20:25Ламин Ямал янги мавсум 10-рақамда ўйнашига ишора қилди(ми?)  1 19:48Иброҳим Йўлдошев - ОКМК футболчиси  2 19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   6 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  7

"Андижон": Камолов ва Шаймонов билан шартнома туздик Янгиликлар

"Андижон": Камолов ва Шаймонов билан шартнома туздик

“Андижон” жамоасининг Тошкентда олиб бораётган иккинчи йиғини ниҳоясига етиш арафасида.
6 февралдан бошлаган йиғинда андижонликлар машғулотлар ўтказишдан ташқари ПФЛ Кубогида ҳам иштирок этишди. Ушбу йиғин давомида таркибга бир қатор янги ўйинчилар таклиф этилганини хабар қилгандик.

 Куни кеча жамоамиз Мирзакамол Камолов ва Шахзод Шаймонов билан шартнома имзолади. Камолов 2008-2010 йилги мавсумларда ҳам “Андижон”да ўйнаган ва у учун жамоа бегона эмас. “Машъал” клуби тарбияланувчиси бўлган Шаймонов жорий мавсумда ўзини “Андижон”да синаб кўради. Машғулотларда иштирок этган дарвозабон Артур Парванов “Локомотив”га қайтиб кетди. Собир Усмонхўжаев эса кўрикдан ўта олмади. Шунингдек, икки ойдан бери машғулотларда қатнашиб келган Никита Павленко ҳам “Оқ-тепа”га қайтиб кетди. Жамоадаги ўзгаришлар ва тайёргарлик тўғрисида бош мураббий Азамат Абдураимов ўз фикрини билдирди.

 - Бу йилги сметамизни қисман қисқартирилди. Шунинг учун литвалик легионерларни ортга қайтариб юборишимизга тўғри келяпти. Чунки молиявий имкониятимиз уларни олишга кўтармаяпти. Легионерлардан фақат Алексей Касьян қоладиган бўлиб турибди. Ҳозирча Мирзакамол Камолов ва Шаҳзод Шаймонов билан шартнома тузишга эришдик холос. Дарвозабон Артур Парванов “Локомотив”га қайтиб кетди. Собир Усмонхўжаев эса кўригимиздан ўта олмади. Бундан ташқари Никита Павленкони “Оқ-тепа”га қайтариб юборишга мажбур бўлдик. Чунки уни қўлга киритишимиз учун жамоасига пул тўлашимиз керак эди. Умуман олганда, молиявий муаммолар туфайли ўзимиз хоҳлаган футболчиларни таркибга қўша олмаяпмиз.

Ўтган ҳафта “Андижон” сафига ҳужумчи Алишер Азизов қўшилганини хабар қилгандик. Ҳуқуқий жиҳатдан “Пахтакор”га тегишли бўлган бу ҳужумчини жамоада қолиши ёки қолмаслиги тўғрисида мураббий қуйидагиларни таъкидлади.

 - Алишер Азизовни ҳужум чизиғимизни кучайтириш мақсадида жалб қилгандик. Уни ПФЛ Кубогида “NBU-Осиё” жамоасига қарши ўйинда бир тайм синаб кўрдик. Афсуски, Азизов бу ўйинда жароҳат олди. Шу боис ҳаммаси унинг жароҳати қай даражадалигига боғлиқ. Шунинг учун бу ҳужумчининг тақдири сўроқ остида турибди. Албатта, ҳеч ким жароҳатланган ўйинчини олишни истамайди. Агар Алишер тезроқ соғайиб сафга қайтадиган бўлса, машғулотларда иштирок этади. Аммо унинг даволанишига узоқ вақт кетадиган бўлса, бу ҳужумчини олиб қолмаслигимиз аниқ. Азизов иқтидорли ҳужумчи ва уни таркибимизда кўришни хоҳлагандик. Бироқ жароҳат ҳозирча унга ҳалақит қилмоқда.

 “Андижон”нинг тайёргарлик режалари борасида ҳам Абдураимов ўз фикрини билдирди.
 - ПФЛ Кубогидан чиқиб кетганимиздан кейин машғулотларни давом эттиряпмиз. 18 февраль куни “Қизилқум” жамоаси билан назорат учрашуви ўтказамиз. 19 февралда эса иккинчи таркибимиз билан “Нефтчи” ўринбосарларига қарши майдонга тушамиз. Шу куни йиғинни якунлаб футболчиларни уйига бориб бироз дам олиб келишларига рухсат берамиз. Шундан сўнг кейинги йиғинни 23 февраль куни яна Тошкентда бошлаймиз. Ушбу йиғинимиз 5 мартга қадар давом этади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика