UZ

Сўнгги янгиликлар

08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  2 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  3 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  48 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  7 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2

"Андижон" футболчилари олдига жиддий талаблар қўйилди Янгиликлар

"Андижон" футболчилари олдига жиддий талаблар қўйилди

“Андижон” жамоаси учун мавсум кўнгилдагидек ўтаётгани йўқ.
Афсуски, “Бухоро” билан бўлган ўйиндаги ғалабадан кейин жамоа яна мағлубиятлар гирдобига тушиб қолди. Жамоа чемпионат баҳсларида “Насаф” ва “Навбаҳор”га имкониятни бой берди. Шунингдек, Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичда иккала ўйинда “Андижон” “Насаф”га ютқазган ҳолда кубокда курашдан чиқиб кетди. Жамоанинг муваффақиятсиз ўйинлари натижасида клуб президенти томонидан жамоа олдига жиддий талаблар қўйилди.

1). “Андижон” жамоасининг чемпионат баҳсларидаги омадсизликлари ва бир нечта баҳсларда мағлубиятга учраганликлари учун жамоа мураббийлар штаби ва футболчиларга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексига асосан хайфсан берилди.

2). Биринчи давра охиригача жамоанинг натижаларида ўзгариш кузатилмаса жамоа футболчиларига 1-босқичда ваъда қилинган кўтарма пуллари берилмаслиги, шунингдек, ушбу пуллар мавсум якунига кўра жамоа кучли 10-таликка кирсагина берилиши ҳақида огоҳлантирилди. Шунингдек, асосий таркиб футболчиларини иш ҳақлари пасайтирилган ҳолда ўринбосарлар таркибига ўтказилиши ҳамда жамоада ижара асосида тўп сураётган футболчилар билан тузилган шартномаларни бекор қилиниши ҳақида огоҳлантирилди.

 3). Жамоанинг хорижлик футболчиси А.Касьян қониқарсиз харакатланиб жамоа ишончини оқлай олмагани учун трансферга қўйилди ва у билан тузилган шартнома бекор қилинди. 

 4). Чемпионатнинг биринчи давра якунига қадар жамоанинг натижалари яхши томонга ўзгармаса жамоа бош мураббийи ҳамда мураббийлар штаби аъзоларига ўзгаришлар киритилиши ҳақида огоҳлантирилди.

 5). А.И.Шапран ўз ишига маъсулиятсизлик билан ёндошгани учун жамият ижрочи директори лавозимидан бошқа лавозимга ўтказилади.

 6). Жамият спорт директори Р.С.Гай билан тузилган шартнома унинг хоҳишига кўра бекор қилинди. 

 7). “Насаф” ва “Навбаҳор” билан бўлган ўйинлар чоғида тартиб-интизом қоидаларига амал қилишмагани ва спорт қоидаларига зид бўлган ҳаракатлари учун бир қатор футболчилар жазоланди:
 1. И.Отахонов
 2. Б.Абдураҳимов
 3. С. Доценко
 4. А.Ражабов

Шу ўринда Косонсойда бўлган учрашувда Анвар Ражабовни мухлисларга нисбатан қилган ҳаракатини бош мураббий кескин қоралади. Футбол биринчи навбатда мухлислар учун ўйналади ва футболни уларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Шу боис ҳар бир футболчи стадионга келиб жамоага далда бўладиган ишқибозларни ҳурмат қилиши лозим. Ўз навбатида хиссиётларини жиловлай олмагани боис Ражабов кейинчалик мухлислардан кечирим сўради. 

“Андижон” жамоаси бош мураббийи Азамат Абдураимов барча маъсулиятни щз зиммасига олишини ва вазиятни ижобий тарафга ўзгартириб жамоани олий лигада олиб қолишга ишонишини маълум қилди. Қолаверса, биринчи даврадан кейин таркибда жиддий ўзгаришлар қилиб, иккинчи даврани бошқача руҳда бошлашини айтиб ўтди. Шу ўринда раҳбарият томонидан қўйилган талаблар футболчилар олдидаги маъсулиятни янада оширган ҳолда ишга жиддий ёндошишади. Шу билан бирга жамоа бу йил 50 йиллик юбилейи муносабати билан ўз олдига қўйган вазифани уддалай олади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика