UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20Жанубий кореялик футболчига Лондон грандлари қизиқиш билдирмоқда  0 09:51АПЛ грандлари Клоппга расмий таклиф билан чиқишган  0 09:22ФИФА хавотирда  8 08:53Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди  10 08:24"Реал" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 08:20Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" 1:2  2 08:10Ла Лига. "Жирона" - "Барселона" 2:1  7 07:55Sofascore. "Насаф"нинг кечаги учрашувдаги энг яхши ўйинчиси ким бўлди?  2 07:27Рўзиқул Бердиев кечаги учрашувдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  8 03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  162 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  2 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  4 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  2 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  3 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  12

"Андижон" 15 декабрга қадар таътилда Янгиликлар

"Андижон" 15 декабрга қадар таътилда

Бу йил биринчи лигада муваффақиятли иштирок этиб кучлилар сафига қайтган “Андижон” жамоаси футболчилари қишки таътилга чиқишди.
Хабарингиз бор, 13 ноябрь куни “Соғлом авлод” стадионида “Андижон” ва “Бунёдкор” жамоалари ўртасида хайрия учрашуви бўлиб ўтди. Қолаверса, шу куни жамоамиз мавсум якунига доир байрам кечасини ўтказди. Ана шу банкетдан сўнг футболчилар 15 декабрга қадар қишки таътилга чиқдилар.

Келаси мавсумда “Андижон” олий лигада иштирок этиши боис жамоа шунга яраша тайёргарлик кўради. 15 декабрдан бошланадиган дастлабки йиғин Андижонда олиб борилади. Ушбу йиғинда асосан футболчиларнинг тикланиш жараёни ўтказилади. Жорий мавсумда ижарага олинган Сергей Смородин, Андрей Сидоров, Акмал Турсунбоев (барчаси “Пахтакор”), Акром Комилов (“Бунёдкор”) ва Сардор Соибов (“Нефтчи” каби футболчилар ўз клублари ихтиёрига қайтишди. Ҳозирча жамоани ҳеч ким тарк этгани йўқ. Албатта, янги мавсумга тайёргарлик бошланганда мураббийлар таркибни кучайтиришни мақсад қилишган. Шу боис мавсумлар оралиғида “Андижон” жамоасида ҳам ўзгаришлар бўлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика