UZ

Сўнгги янгиликлар

20:55Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди  127 20:50Суперлига. "Пахтакор" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  24 20:50Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" 0:1 (матнли трансляция)  5 20:20Родриго тиззасидан операция қилинди  1 19:53"Ливерпуль" испаниялик мутахассис номзодини ўрганмоқда  2 19:19Конте: "Агар Беллингем унинг натижасини такрорлаганида, "Олтин тўп"ни қўлга киритарди"  2 18:26Сэр Алекс Фергюсоннинг хотиралар китоби нашрдан чиқади  1 18:08"Насаф"нинг ўйини Самарқандда, "Сўғдиёна"нинг учрашуви эса мезбон мақомида Тошкентда ўтказилади  8 17:35Ўзбекистон Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди  0 17:15"Ливерпул"га қарши ўйинда "Сити"ни Пеп бошқаради. Бироқ Гвардиола эмас  2 16:47Стипе Перица "Нефтчи" тарихига кирди   2 16:25Бабаян бош мураббий сифатида "Нефтчи"га ютқазмаган  14 16:02Ўзбекистон U-15 терма жамоаси халқаро мусобақада қатнашади  1 15:41"Камп Ноу" ЖЧ-2030 финалини ўтказиш учун фаворитлардан бирига айланди  20 15:13Тудор "Тоттенхэм" учун АПЛ ва ЕЧЛдан қайси бири муҳимроқлигини айтди  1

“Андижон”нинг Тошкентдаги йиғини бошланди Янгиликлар

“Андижон”нинг Тошкентдаги йиғини бошланди

Теглар :  Андижон
Янги мавсумга астойдил тайёргарлик кўраётган андижонликлар бугун тушликдан сўнг Тошкентда йиғилди.

Жамоа аъзолари учун пойтахтимиздаги муҳташам “Туркистон” меҳмонхонаси вақтинчалик қароргоҳ вазифасини ўтаб беради. Машғулотлар эртадан икки маҳалдан олиб борилади. Футболчилар “Обод” стадионида шуғулланади. Ушбу йиғин чоғида бир нечта синов-назорат ўйинларини ташкил этиш ҳам режалаштирилган.

Хусусан, Бекободнинг “Металлург”, Наманганнинг “Навбаҳор” ҳамда Қозоғистоннинг “Махтаарал” жамоалари билан ўйин ўтказиш юзасидан келишиб олинган.  

Тошкентдаги йиғинга ўтган йили “Андижон” шарафини ҳимоя қилган Иброҳим Отахонов, Дилмурод Маҳмудов, Жаҳонгир Маҳсудов, Бахтиёр Қосимов, Мақсуд Маҳмудов, Ойбек Нурматов ҳамда Алишер Абдувоҳидов жалб этилганини айтиш лозим.

Шунингдек “УзДонгЖу”дан Усмонали Исмоналиев, Зийнатилло Икромжонов, “Янгиер”дан Хусан Олимжонов, Артур Маматказин, Уйғун Бобоназаров, “НБУ-Осиё”дан Суннат Абдуллажонов ва Миршоҳид Олимов ҳамда “Цементчи”дан Маъруф Зокиржонов каби ўйинчилар ҳам “бургутлар”нинг пойтахт йиғинига таклиф этилган.  

Айни дамда мураббийлар штаби таркибни шакллантириш учун селекция ишлари бўйича ҳам жиддий ишлар олиб бормоқда.  
 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика