UZ

Сўнгги янгиликлар

23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2

«Андижон»нинг суриялик дарвозабони «Андижон» клубига келиши, ЦСКАдаги ҳаёти, Аббосбек Файзуллаев ва Осиё кубоги ҳақида гапирди Янгиликлар

«Андижон»нинг суриялик дарвозабони «Андижон» клубига келиши, ЦСКАдаги ҳаёти, Аббосбек Файзуллаев ва Осиё кубоги ҳақида гапирди

«Андижон» таркибига қишки селекция пайтида қўшилган янги футболчилар орасида истеъдодли дарвозабон Максим Сарраф ҳам бор.

Россиянинг ЦСКА клуби тарбияланувчиси Сурия терма жамоаси аъзоси ҳам ҳисобланади. Яқинда Қатардаги Осиё Кубогида у сурияликлар таркибида бор эди. Саррафнинг фаолиятида янги саҳифа очилди. «Андижон»нинг янги аъзоси бу ердаги илк интервьюсини берди.

- Максим, «Андижон» клубига хуш келибсиз! Аввало, мухлисларга ўзингиз ҳақингизда маълумот бериб ўтсангиз. Сизни Қатарда ўтган Осиё Кубогида Сурия терма жамоасига чақирилганингизни кўпчилик яхши билади.

-Ҳа, тўғри мен Сурия терма жамоаси «заявка»сида бўлганман. Биринчи марта миллий терма жамоанинг ёшлар таркибига бориб қўшилганман. Катта йўлни босиб ўтиб, меҳнатларим эвазига мен терма жамоага таркибига киришга улгурдим.

-«Андижон»нинг таклифи ҳақида илк бор қачон эшитдингиз ва уни қабул қилишингизга асосий сабаб нима бўлди?

-Осиё Кубогида қатнашаётганимизда «Андижон» клубидан таклиф келиб тушганини эшитдим. Натижада бу таклифни мен хурсандчилик билан қабул қилдим. Ўзбекистон Суперлигасида қатнашадиган, қизиқарли жамоа эканлигини эшитдим. Яхши мураббийлар штаби йиғилган. Бу таклиф менга ёққани сабабли «Андижон»га ўтишга қарор қилдим.

-1 февраль куни «Андижон» Анталияда ССКА билан ўртоқлик учрашувини ўтказди ва сиз бу ўйинни кўрдингизми?

-Ўртоқлик ўйинини машғулотдан олдин кўрдим. Биз бу пайтда Қатарда эдик. Кўрдим, яхши таассурот қолдиришди. Қанотлар, марказлар орқали яхши ўйин ташкил қилишларини ҳам кузатдим. Шунингдек, прессингни ҳам ажойиб тарзда бажаришларига гувоҳ бўлдим ҳамда яхши ўйин ташкил қилишларини ҳам кўрдим. Муносиб курашди.

-ЦСКАнинг афсонавий дарвозабони Игор Акинфеевдан нима ўргандингиз? Масалан, у сизни «Андижон»га кўчиб ўтганингизни биладими?

-Тўғриси, мени келишим ҳақида у биладими ёки билмайдими, аниқ маълумотга эга эмасман. Биз у билан машғулотлар жараёнида кўришганмиз. Албатта, Акинфеев мени билади. Биз машғулотлар жараёнида бир неча бор гаплашганмиз.

-Айтингчи, ЦСКА академиясига кириб қолишингиз қандай юз берган?

-Америкадан келганим сўнг академияга бордим. Кўрикдан ўтдим ва ўша ерга жойлашдим.

-Аббос Файзуллаевдан мана шундай ўйин кўрсатишини кутганмидингиз?

-Тўғриси, мен Аббосдан шундай ўйинни кутгандим. Кўпчилик томонидан яхши фикрлар айтиляпти. У ҳали анча ёш. Аббос жисмоний жиҳатдан ҳам жуда яхши формага кириб, шаклланиб қолди, деб ўйлайман. Олдиндан бу футболчини потенциали катта эканлигини билардим. У муносиб ўйин кўрсатмоқда.

-Сурия терма жамоасига чақирилишингиз тарихи қандай бўлди?

-Терма жамоа структурасида ишлайдиган шахс ўзи менга алоқага чиқди. Биз у билан гаплашиб олдик. Унгача ҳам чақирув бўлган, лекин ҳеч қандай алоқа хати келмаган ва уни аниқлаганимдан сўнг ўзим учун қарор қабул қилиб, терма жамоа йиғинига боришга қарор қилдим

-Сурия терма жамоаси Осиё Кубогида яхши таассурот қолдирди. Фақат Эронга пенальтилар сериясида ютқазди. Бу хусусида фикрингиз қандай?

-Ҳа, чиндан ҳам биз ўзимиздан яхши таассурот қолдирдик, деб ўйлайман. Эрон билан пенальтилар сериясида омадимиз келмади. Биласиз, Эрон Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири ҳисобланади ва мусобақа фаворитлари қаторида эди. Пенальтилар серияси – бу лотерея. Футболчимиз бу нуқтадан гол ура олмади. Бунда омад Эронга кулиб боқди ва улар кейинги босқичга чиқишди. Терма жамоамиз барчада яхши таассурот қолдирди.

-Сурия терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер билан тез-тез гаплашиб турасизми?

-Эктор Купер билан йиғинлар давомида гаплашамиз. Албатта, у билан суҳбатлашиш ҳам мен учун шараф деб ўйлайман. Таржимон иштирокида биз ўзаро гаплашамиз.

-«Андижон» клубидаги дастлабки таассуротларингиз қандай?

-Дастлабки таассуротларим албатта жуда ижобий. Жамоа мени яхши қабул қилиб олди. Дўстона муҳит эканлиги кўриниб турибди. Мураббийлар штаби ҳам тажрибали эканлиги билиняпти. Машғулотлар юқори даражада олиб борилаётганлигини гувоҳи бўлдим. Умид қиламанки, машғулотлардаги меҳнат мавсум давомида ижобий таъсирини кўрсатади ва биз ўзимиздан яхши таассурот қолдира оламиз.

-Дарвозабонлар орасида кумирингиз ким?

-Кўплаб ўзим ёқтирган дарвозабонларим бор. Уларнинг ичида мен Буффонни алоҳида айтиб ўтган бўлардим. У фаолиятини қойилмақом тарзда олиб борди. Барчага жамоасига содиқлигини кўрсатиб қўйди. Ҳаттоки, «Ювентус» Б серияга тушиб кетганида ҳам клуби билан бирга бўлди. Содиқ эканини исботлади. Кўплаб ютуқларга эришди. Шу сабабли мен Буффонни танлайман.

-Мақсадингиз қандай ва «Андижон» мухлисларига нима дея оласиз?

-Ҳар бир ўйинда уч очко олиш керак. Охирги хуштак чалингунига қадар биз бор кучимиз билан курашамиз. Юқори натижаларни кўзлаш ҳамда турнир жадвалида максимал даражада юқори ўринларга эгалик қилиш муҳим. Барча мухлисларга «Андижон» жамоамизни қўллаб-қувватлашларини хоҳлайман ва улар буни ажойиб тарзда бажаришларига ишонаман.

«Андижон» матбуот хизмати.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика