"Андижон"ни "Пахтакор"га қарши ўйинда ким бошқариб тушади?
16 май 2019 15:14
Янгиликлар
"Андижон"ни "Пахтакор"га қарши ўйинда ким бошқариб тушади?
"Ўша куни сайтимизда "Андижон" бош мураббийи Ильдар Сакаев расман бошқа лавозим, яъни бош мураббийликдан спорт директорига ўтгани ва асосий рул Жамшид Саидовга ўтгани ҳақида ёзгандик.
Кейинроқ "Андижон" матбуот котиби Одилбек Толипов хабарни инкор этиб, жамоада ҳеч қандай ўзгариш бўлмаганини таъкидлади. Буни ҳам сайтимизга бердик.
Бугун ким ҳақ ва ким ноҳақлигини кўрамиз. Аслида вазият аниқ. Асосий рул ва масъулият аллақачон Жамшид Саидовга ўтган. Ильдар Сакаев эса кеча ҳам адашмасам Тошкентда юрганди. "Андижон" жамоасини "Пахтакор"га қарши ўйинга Сакаев ёрдамчи сифатида ишлаб юрган Жамшид Саидов тайёрлаган ва бугун катта эҳтимол бош мураббий сифатида майдонга олиб чиқади. Сакаев балки мураббийлар штабида ўтириши мумкин, ўтирса ҳам спорт директори сифатида бўлади. "Андижон" матбуот хизмати нега бу хабарни яширди ёки инкор этди, очиғи тушунмадим. Сакаев ёки Саидов, бугун кўрамиз, жаноб Толипов :-)", - деб ёзилади Шаҳбоз Беғамовнинг телеграмдаги каналида.
Қайд этиш керакки, аввалроқ "Андижон"да мураббий алмашгани ҳақида хабарни "Андижон" матбуот хизмати инкор этганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар