UZ

Сўнгги янгиликлар

22:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  0 22:35"Барса" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи  0 22:10"Бавария" Эзе учун курашга қўшилди. Ҳужумчи "Арсенал" сотиб олмоқчи эди  0 21:45Диас "Ливерпул"дан норози. Клуб берган янги шартнома шартлари футболчига ёқмаган  1 21:20"Айнтрахт" "Нюкасл"нинг Экитике бўйича берган катта суммали таклифини рад этди  0 21:08Туғилган кундаги машғулот: U-23 терма жамоаси йиғинларни бошлади  0 20:35"Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилган. Клуб айни дамда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди  10 20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:38"Ливерпуль" Исакни қўлга киритиш йўлидаги ҳаракатини тўхтатмаяпти  9 19:10Туанзебе "Манчестер Юнайтед"ни судга берди  0 18:42"Милан" таркибни швейцариялик ҳужумни билан тўлдирмоқчи   0 18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  5 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  20 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   14 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  2

Андижондаги "Пахтакор" - 79 хотира турнири якунига етди Янгиликлар

Андижондаги "Пахтакор" - 79 хотира турнири якунига етди

Андижоннинг "Пиёзпоя" туманида жойлашган "BFC Asia" жамоаси ва "Championat.asia" сайти ҳамкорлигида ўтказилган "Пахтакор" - 79 хотира турнири ўз якунига етди.

Мусобақанинг сўнгги кунида қўшни гуруҳдаги жамоалар ўзаро куч синашдилар. Бизда аниқ бир ғолиб йўқ, барча ғолиб. 8та жамоанинг барчасига бир хилдаги медаллар, бир хилдаги дипломлар тақдим этилди.

Турнирнинг сўнгги кунида "Бунёдкор", "Нефтчи" ва "Навбаҳор" жамоалари ғалаба қозондилар. Тунги баҳсдан ўрин олган "BFC Asia" ва "Нефтчи" жамоалари ўртасидаги ўйинни томоша қилиш учун жуда кўплаб мухлислар ташриф буюрдилар. Айнан шу ўйин турнирнинг энг зўр учрашувларидан бири бўлди деб айтсак муболаға бўлмайди.

Унда фарғоналиклар 1:0 ҳисобида ортда бораётиб, 3та гол уриб ғалаба қозониб кетдилар. Икки жамоа аъзолари ҳам мухлислар олқишига сазовор бўлдилар.

"Қўқон-1912" - "Бунёдкор" 3:4

"Челано" - "BFC Asia- 2"  2:2

"BFC Asia" - 1 - "Нефтчи" 1:3

"Навбаҳор" - "Андижон" 8:0

Турнирнинг ёпилиш маросимида, "Андижон" клубининг собиқ ҳужумчиси, Бахтиёр Ҳамидуллаев иштирок этди. Шунингдек, Андижон ВФФ вакиллари ҳам ёпилиш маросимига ўзларининг совғалари билан келишгани бизни қувонтирди. Улардан ташқари "Футбол Экспресс" газетаси ҳам ўзининг амалий ҳамда моддий ёрдамини аямади. Бунинг учун барчага раҳмат айтамиз. Мусобақани ташкил этишда эса, энг катта ишни "BFC Asia" жамоаси вакиллари ва ҳомийлари бажаришди!






Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика