UZ

Сўнгги янгиликлар

10:10Сон Хён Миннинг янги жамоаси маълум  0 09:39Саудия Арабистони терма жамоаси аъзоси Франция клубига ўтди  0 09:08"Бавария" футболчиси фаолиятини АПЛда давом эттиради  1 08:50Ўртоқлик учрашувлари. Сон Хён Мин "Тоттенхем" мухлислари билан хайрлашди, "Аякс" "Монако" билан дуранг ўйнади, "Порту" эса "Атлетико" устидан ғалаба қозонди  0 08:37"Ал Насср" "Манчестер Сити" футболчисига таклиф билан чиқмоқчи  0 08:06"Реал" футболчисини Бразилия клубига текинга қўйиб юбормоқда  0 07:35МЮ АҚШдаги кичик турнирда ғалаба қозонди  0 07:15"Андижон" ва "Хоразм" учтадан гол уриб ғалаба қозонишди, "Сурхон" — "Қизилқум" баҳсида эса голсиз дуранг қайд этилди  0 01:11Акмал Рустамов: "Агар вазиятларимиздан фойдаланганимизда бугун уч очкони олиб кетардик"  1 00:17Инзаги Нуньесни "Ал Ҳилол"да кўрмоқчи. "Ливерпуль" ҳужумчига музокара ўтказишга рухсат берди  1 23:50Пакета Манчестерга йўл олиши мумкин  0 23:25Расман: "Челси" Хато трансферини эълон қилди  6 23:09Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" ўйинида ҳисоб очилмади, ҳакам ВАР монитори орқали иккита эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди  5 22:51Элдор Мойлиев "Насаф" футболчиси "Шўртан"га ўтмагани сабабини айтди  3 22:40Ҳаким Фузайлов "Хоразм"нинг ушбу мавсумдаги мақсадини айтди  2

"Андижон" устози ва футболчиси — Суперлигада 13-турнинг энг яхшилари Янгиликлар

"Андижон" устози ва футболчиси — Суперлигада 13-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 13-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 13-турнинг энг яхши дарвозабони – Суҳробжон Султонов ("Локомотив")

"Локомотив" бу тур Фарғонада "Нефтчи" меҳмони бўлди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб қайтди. Майдон эгалари ўйин давомида кўплаб ҳужумлар ташкил этишди ва катта ташаббусга эга бўлишди. Бироқ "Нефтчи"нинг ғалаба қозонишига "темирйўлчилар" посбони Суҳробжон Султонов йўл қўймади. У баҳс давомида бир неча бор сейвларни намойиш этди. Шу тариқа Султонов турнинг энг яхши посбони сифатида эътироф этилди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 13-турнинг энг яхши мураббийи – Александр Хомяков ("Андижон")

Бу турдаги водий дербисига эътибор жуда катта бўлди. "Андижон" ўз майдонида чемпионликка курашаётган "Навбаҳор"ни қабул қилди ва йирик 3:0 ҳисобида ғалабага эришди. Учрашувдан аввал ҳеч ким бу қадар йирик ҳисоб қайд этилишини тахмин қилмаган бўлса керак. Дисквалификация муддатини ўтаётган Хомяков захира ўриндиғида бўлмаса ҳам унинг шогирдлари кучли рақибни йирик ҳисобда таслим қилишнинг уддасидан чиқишди. Шу тариқа "бургутлар" устози Александр Хомяков турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 13-турнинг энг яхши футболчиси – Фарҳод Соҳибжонов ("Андижон")

"Андижон"нинг "Навбаҳор" устидан қозонган ғалабасида Фарҳод Соҳибжоновнинг ҳиссаси катта бўлди. Айнан у ўйин бошида пенальти ишлади, айнан Соҳибжоновнинг дарвозага йўллаган зарбаси тўсинга тегиб қайтганидан кейин иккинчи гол "Навбаҳор" дарвозасидан ўрин олди. Умуман олганда, Соҳибжонов ўйин давомида жуда фаол бўлди ва сайтимиз талқинига кўра 13-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 13-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Владимир Йовович ("Сўғдиёна")

"Сўғдиёна" - "Динамо" учрашувининг 8-дақиқасида мезбонлар вакили Владимир "Месси" Йовович майдон марказида тўпни эгаллаб олди ва йўлидан чиққан рақибни ортда қолдириб гол уришга эришди. Айнан Йовович томонидан урилган гол championat.asia сайти талқинига кўра турнинг энг чиройли голи деб топилди.



 


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика