"Андижон" Тожикистонда йиғин ўтказади
02 янв 2024 22:11
Янгиликлар
3 январь куни андижонликлар ўз қароргоҳларида тўпланадилар.
Футболчилар дастлаб тиббий текширувдан ўтказилади. 5 январь куни эса йиғин ўтказиш учун Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрига йўл оладилар.
Режа бўйича у ерда икки ҳафта давомида машғулотлар олиб борилади. Асосан жисмоний юкламаларга эътибор қаратилади.
Шунингдек, йиғин доирасида иккита назорат учрашуви ўтказилиши ҳам режалаштирилган. Тожикистондаги йиғин 19 январга қадар давом этади.
“Андижон” Туркияда Корея Республикаси олимпия термасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар