UZ

Сўнгги янгиликлар

02:35Ла Лига. "Барселона" "Мальорка" устидан қийин ғалабага эришди  33 02:10АПЛ. "Манчестер Сити" охирги дақиқалардаги гол эвазига "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов майдонга тушмади  60 01:10Постекоглу "Тоттенхэм" мавсум охирида клубни тарк этади  2 00:50Никола Лазаревич: “Ўйин охиридаги вазиятларни голга айлантира олдик”  0 00:40Зайниддин Тожиев: "Йигитларда ўзларига ишонч етишмади"  0 00:20Ҳаким Фузайлов: "Вазифани уддалаб бўлдик. Кейинги ўйинда ротация амалга оширамиз, U21 жамоамиздан ўйинчилар жалб қиламиз."  0 00:03Шомуродовнинг голи "Рома"га ғалабага келтирди: А Серия 33-тур якунлари  2 23:59"Жайхун" устози Айбек Нурбаев: "Сарсенбаев ва Эримбетовни бирданига асосий таркибга киритмаймиз"  5 23:25Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" "Замин" устидан ғалаба қозонган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:34Исломжон Аҳмедов: "Бу ўйиндан катта тажриба олдик. Хато ва камчиликлар устида ишлаймиз"  1 22:20Баҳром Ҳайдаров: "Иккинчи бўлимда тажриба ўз сўзини айтди"  0 21:45U-21 биринчилиги. Бир ўйинда 10та гол, "Бунёдкор" футболчисидан гекса-трик, дербида 10та сариқ: 6-тур якунланди (ТУРНИР ЖАДВАЛИ)  0 21:20Нуньес ёзда "Ливерпул"ни тарк этади. Ҳужумчи 2022 йилда 75+25 миллион еврога сотиб олинганди  3 20:58Гарначо учун тўртта топ клуб даъвогарлик қилмоқда  11 20:37Хулиан Альварес "Атлетико"ни тарк этиши мумкин  8

“Андижон” Суперлига дебютанти билан дуранг ўйнади Янгиликлар

“Андижон” Суперлига дебютанти билан дуранг ўйнади

Тошкент шаҳрида янги мавсумга астойдил тайёргарлик кўраётган андижонликлар сешанба куни навбатдаги синов-назорат учрашувида майдонга тушди.

“Бургутлар”нинг навбатдаги спарринг рақиби Суперлига дебютанти Муборакнинг “Машъал” жамоаси бўлди.

"Андижон” бош мураббийи Александр Хомяков шу куни қуйидаги таркибдан фойдаланди: Асланбек Аҳроров, Хушнуд Авилов, Дмитро Зозуля, Жон Лес Леон, Азамат Исроилов, Қаҳрамон Баҳодиров, Жаҳонгир Аҳмадов, Фарҳод Бекмуратов, Муҳаммад Юлдашев, Сирож Мелиев, Тимур Усмонов.
Захирадан майдонга тушганлар: Артём Литвяков, Усмонали Исмоналиев, Абдуллох Олимов, Дониёр Абдуманнопов, Нодир Мавлонов, Бахтиёр Қосимов, Жалолиддин Жумабоев.

Голларга бой бўлган учрашувда томонлар 2:2 ҳисобида дурангга эришди. Андижонликларнинг голларига Тимур Усмонов билан Артём Литвяков (пенальтидан) муаллифлик қилди.

Жамоа сафига хуқуқий жиҳатдан “Пахтакор” жамоасига тегишли бўлган Жаҳонгир Аҳмадов билан “Локомотив”нинг 20 ёшли ҳимоячиси Жалолиддин Жумабоев келиб қўшилди. Шунингдек марказий ҳимояни кучайтириш мақсадида мураббийлар африкалик Жон Лес Леонни кўрикдан ўтказиш учун таклиф этган.

“Машъал”га қарши учрашувда Фарҳод Мираҳматов билан Жамшид Ҳасанов бетоб бўлгани сабабли иштирок эта олмаган.

Жамоа сафини дарвозабон Руслан Матниязов билан ярим ҳимоячи Сардор Азимов тарк этди. Матниязов “Қизилқум” билан келишувга эришган бўлса, хуқуқий жиҳатдан “Бунёдкор” аъзоси бўлган Сардор Азимов “Қўқон-1912” йиғинига бориб қўшилган.

Андижонликлар 15 февраль куни яна бир синов-назорат учрашувини ўтказишни режалаштирган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика