UZ

Сўнгги янгиликлар

16:05Расман: "Динамо" "Ривер Плейт" тарбияланувчисини сафига қўшиб олди  0 15:40Абрамов vs Кападзе. Жадвалда ким юқорироқда бўлади?  1 15:13АПЛ клублари қўшимча 750 млн фунтдан воз кечди. Сабаби нимада?  0 14:45"Манчестер Сити" "Ньюкасл" ҳимоячиси билан битим тузмоқчи  1 14:22"Бухоро" ва "Андижон" стадионларига VAR техникаси ўрнатилди  0 13:59"Арал" назорат учрашувида "Машъал"га жавобсиз 3 та гол урди  2 13:39Суперлига ҳакамлари учун FIFA VAR семинари бўлиб ўтади  1 13:07"Ливерпуль" ва "Барселона" собиқ юлдузи ўзига янги жамоа қидирмоқда  3 12:51"Марсель" янги мураббий тайинланганини эълон қилди  0 12:24МЮ англиялик юлдуз учун катта пул тўлашга тайёр  4 11:56А Серия. "Милан" "Комо"ни ютолмади  0 11:35Элит ОЧЛ гуруҳ босқич якунлари: ким учун омадли, ким учун омадсиз  5 10:47Фабрицио Романо "Реал"га Юрген Клопп келиши мумкинлиги ҳақида гапирди  5 10:20Алонсо илк таклифга йўқ деди  3 09:52"Реал" 20 ёшли футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  2

“Андижон” раҳбариятида ўзгариш юз берди Янгиликлар

“Андижон” раҳбариятида ўзгариш юз берди

Яқинда “Андижон” футбол клуби раҳбариятида эътиборга молик ўзгаришлар амалга оширилди.

Бунгача клуб раиси сифатида ишлаган Шуҳратбек Ўринбоев ўз аризасига биноан жамоа билан хайрлашди.

Андижон вилояти футбол федерацияси вице-президенти лавозимида фаолият юритиб келган Бекзод Каримов эса эндиликда “Андижон”да клуб директори сифатида иш олиб борадиган бўлди.

Маълумот учун 1987 йил Андижон шаҳрида таваллуд топган Бекзод Каримов вилоят футболи тарбияланувчиси саналади. Ўз вақтида “Шахрихон”, “Пахтакор” (ёшлар), “Бухоро”, “Андижон” жамоаларида ўйнаган Каримов жиддий жарохатлар туфайли кейинчалик бутсаларини михга илишга қарор қилганди. Эндиликда клубда раҳбар сифатида фаолият бошлаган Бекзод Каримовга янги ишида омад тилаб қоламиз.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика