UZ

Сўнгги янгиликлар

21:56ЕЧЛ. "Галатасарой" – "Ювентус". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 21:55ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  0 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  2 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  35 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  1 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  5 18:41Тотти "Рома" билан музокаралар олиб бормоқда  0 18:14Абдуқодир Ҳусанов — ЕЧЛнинг энг тезкор футболчиси!  20 17:53Гватемала Россия терма жамоасига қарши ўйнамайди  2 17:27"Аякс" Зинченконинг жароҳати бўйича баёнот берди  0 16:59"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" юлдузини сафига оғдириб олишга тайёр  2 16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  10 16:05"Нефтчи" "Иртиш" устидан ғалабага эришди  17

"Андижон" ўз майдонидаги нохуш анъанага чек қўя оладими? Янгиликлар

"Андижон" ўз майдонидаги нохуш анъанага чек қўя оладими?

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 7-туридан ўрин олган "Андижон" — "Металлург" учрашуви ўтказилади.

Жамоалар чемпионат доирасида ўзаро 40 маротаба тўқаш келган. Шундан 17 тасида бекободликларнинг қўли баланд келган бўлса, 12 учрашувда андижонликлар устунлик қилишган. Яна 11 ўйинда томонлар муроса кўчасини танлаган. Тўплар нисбати — 56:67, "Металлург" фойдасига.

Суперлигага қайтишини шов-шув билан бошлаган водий клубининг шиддати кейинги турларда пасайди. Дастлабки турларда рақиблари томонидан "бомбардимон" қилинган "Металлург"да эса аксинча, янги мураббий қўл остида ўз ўйинини топиб олмоқда. Шунга қарамасдан, мезбонлар ўз майдонида, меҳмонлар эса ҳали сафар учрашувида ғалаба нашидасидан баҳраманд бўлгани йўқ.


Охирги ўзаро беш учрашув

"Андижон" — "Металлург" 1:2

"Металлург" — "Андижон" 2:0

"Металлург" — "Андижон" 1:1

"Андижон" — "Металлург" 0:2

"Металлург" — "Андижон" 0:2


Учрашувни ўтказиб юборадиган футболчилар

 

Абдулазиз Юсупов - "Андижон"

Асилбек Айсаров - "Андижон"

Элдор Адҳамов - "Андижон"

Шерзод Эсанов - "Андижон"

Аҳтам Назаров - "Андижон"

Шаҳбоз Эркинов - "Андижон"


Қизиқарли фактлар

- "Андижон" кетма-кет тўрт ўйиндан бери "Металлург"ни мағлуб эта олмаяпти;

- Шунингдек, "Андижон" ўз майдонидаги сўнгги тўрт ўйинда "Металлург"ни енголмаган;

- "Андижон" Суперлига доирасида ўз майдонидаги охирги бешта учрашувда рақибларини мағлуб эта олмаган;

- "Металлург" ҳам Суперлига доирасида меҳмондаги тўрт учрашувда ғолиб чиқмаган.


Ҳакамлар

 

Учрашувни Ҳусан Музаффаров бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бу 26 ёшли ҳакамнинг Суперлигадаги учинчи учрашуви ҳисобланади. Ўтган йили тошкентлик ҳакам "Металлург" иштирокидаги икки, "Андижон" қатнашган учта ўйинда ишлаган. Қизиқ томони, ушбу баҳсларда иккала жамоа ҳам мағлубиятга учрамаган.


Оқил Абдубарноев тайёрлади

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика