UZ

Сўнгги янгиликлар

10:08«Арсенал»нинг яна бир футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  0 09:30«У ўз даврининг энг яхши ярим ҳимоячиси» Зидан фаолиятидаги энг қийин рақиб номини айтди  1 08:52МЮга «Спортинг»нинг 17 ёшли футболчиси керак  2 08:17Неймарнинг агенти футболчининг келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  2 07:47Бугун ёшларимиз Ироққа қарши иккинчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушади  0 02:43Миллатлар лигаси. Франция меҳмонда Италияни мағлуб этди, Исроил Бельгиядан устун келди  8 02:16Қозоғистон терма жамоаси Черчесов қўл остида 0:15 тўплар нисбати билан Миллатлар лигаси антирекордини ўрнатди  14 01:29Кьеза қишда Италияга қайтиши мумкин?!  1 00:43Педро: "Рома"га мени Римнинг бош жамоаси бўлмиш "Лацио"га сотгани учун раҳмат"  0 00:00Миллатлар лигаси. Норвегия Қозоғистонни, Англия эса Ирландияни яксон қилди ва бошқа натижалар  24 23:26Александер-Арнольд "Реал" учун АПЛдаги энг юқори маошдан воз кечди  10 22:38Рамос "Реал"га қайтадими?  4 22:06Канте Ла Лига топ клубига ўтиши мумкин  4 20:55Неймар "Сантос" билан келишувга эришди ва "Ал Ҳилол" билан шартномани бекор қилишни муҳокама қилмоқда  4 20:28"Барселона" Шенсни билан шартномани узайтириши мумкин  7

“Андижон” мухлислари клуб раҳбарияти билан учрашди Янгиликлар

“Андижон” мухлислари клуб раҳбарияти билан учрашди

Теглар :  Андижон
15 май якшанба куни, “Андижон” ишқибозлари ташаббуси билан клуб раҳбарияти иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.

Унда мухлислар ўзларини қизиқтириб келаётган саволларга атрофлича жавоб олди. Йиғилишда “Андижон” футбол клубининг вице-президенти, бош директори Абдисоломов Маъруфжон Жамолиддинович ва унинг ёрдамчилари Санжарбек Якуббеков, Сардорбек Акбаров, Элшодбек Исамутдинов, Маъруфжон Тўрақулов ҳам иштирок этди.

Йиғилишдан кўзланган мақсад сўнгги пайтларда “Андижон” клубига оид турли хил миш-мишларни кўпайиб кетгани ва улар ҳақиқатга қанчалик яқин эканлигини билиш эди.



Ишқибозларнинг саволларига М.Ж.Абдисоломов жавоб берар экан жумладан шундай дейди: – Сўнгги пайтларда бош мураббий Бахтиёр Ашурматов билан муносабатларимиз яхши эмаслиги хусусида гап сўзлар тарқай бошлади. Мени сизларни ишонтириб айта оламанки, Бахтиёр Аъзамович билан ҳудди ака-укадекмиз. Ўртамизда дўстона муносабат ҳукм сурмоқда. Бош мураббий мамлакатимиздаги таниқли мутахассислардан биридир. Бежизга у кишининг номзодида тўхталмаганмиз. Бундай асоссиз гаплар қаердан ва ким томонидан чиқаётган экан, ҳайронман. Лекин бу билан Ашурматовни ўз вазифасидан озод эта олмайман деб ҳам бўлмайди. Ишда ишчи бўлади. Хаётда ака-укамиз. Эмишки, Ашурматов клуб вице-президентини “йўқотиб” бошқарувни тўлалигича ўз қўлига олишни ўйлаб юрган экан. Йўқ, бу асоссиз гап. Мени клубга вилоят раҳбари вице-президент этиб тайинлаган. Бахтиёр Аъзамович билан бу борада гаплашганимизда, унинг ўзи ҳам буни эшитиб ҳайрон қолди ва бунга жавобан шундай дедики, агарда Маъруфжон Абдисоломов клубдан кетса, Ашурматов “Андижон”да  5 дақиқа ҳам ишламайди. Энди ўзингиз хулоса чиқариб олаверинг.

-Ўзингларга яхши маълум клуб раҳбариятида ишлаш осон эмас. Атрофдан турлича босим бўлади. Аввалдан шундай. Кимгадир жой керак бўлмаса, шунақа миш-мишларни чиқаради. Яна қайтараман Ашурматов билан ҳеч қандай тушунмовчилик бўлмаган. Агарда кимгадир ўрним керак бўлиб қолган бўлса, келсин бўшатиб бераман. Ёки сиз мухлислар айтинглар, бирорта номзодни ўз жойимни бўшатиб беришга тайёрман!

– Мен бу ерга пул қилиш мақсадида келмаганман. Буни олдинги учрашувларимизда ҳам таъкидлаб ўтганман. “Андижон”да ишлаш ниҳоятда оғир. Буни ишга келишимдан олдин жуда яхши тушуниб, билиб келганман. Мақсадим Андижонда ҳам курашча ва барқарор жамоа тузиш. Вилоят футболига мустаҳкам пойдевор қуришдир. Биргина клубни ўзи билан ишламаяпмиз. Балки болалар футболига ҳам жиддий эътибор қаратилмоқда. Футбол мактаби, лицей-интернат ва академиядагилар билан доимий аълоқадамиз ва улар билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.



– Бош мураббийга имкон қадар ўзи истаган шароитларни яратиб бермоқдамиз. Натижага энг аввало бош мураббий жавоб беради. Бизнинг вазифамиз молиявий масалаларни ҳал этиш ва мустаҳкам пойдевор қуришда амалий ёрдам кўрсатишдир. Бунга босқичма-босқич эришамиз.

–  Тўғри, жамоамиз ҳозирча барқарорликка эриша олмаяпти. Лекин бир нарсани тўғри тушунишингизни истардимки, бу йил яна жамоамиз янгитдан ташкил топди. Шахсан мен ишга расман 5 февралдан киришдим. Ҳаминқадар мавсумга пухта тайёргарлик кўришга харакат қилдик. Жамоани қабул қилиб олаётганимда ҳеч кимга мана бу ўринни оламан деб вада бермаганман. Клубдаги энг биринчи қиладиган ишимиз аввалги қарздорликларни бартараф этиш эканлигини айтгандим. Биласизми ҳозиргача кенг кўламдаги ишни бажардик. Буни уялмасдан айта оламан. Аввалги мавсумлардан клубнинг футболчи ва мураббийлардан қарзи бўлган. Улар билан турлича учрашувлар бўлди. Худога шукур, ҳеч кимдар қарздорлик қолмади.

– Ишчи гуруҳимиз аъзолари бир қатор бизнес режалар асосида клубга моддий томондан фойда келтириш юзасидан маркетинг ишларини олиб борилмоқда. Фақатгина ҳомийларимиз томонидан келиб тушадиган пулларга қараб ўтирганимиз йўқ. Қандай қилиб моддий инқироздан чиқиб кетаётганимизни фақат ўзимиз биламиз. Керак бўлса, эрталабгача турли ишлар юзасидан бош қотирамиз.

– Жамоа ичида бўлаётган кичик муаммолар ҳам ташқарига чиқиб кетмоқда. Бу борада жиддий ишлар олиб борилмоқда. Яқинда жамоа аъзолари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Айрим футболчиларга жиддий чора кўрилади. Лекин бу муаммолар у даражада катта-катта муаммо эмас. Афсуски игнадек гап шардек катта бўлиб кетяпти.

– Кейин айримлар “Андижон”нинг уй учрашувларига чиқарилаётган чипта нархи қиммат эканлигини айтишмоқда экан. Буни клуб белгилайди. Режага кўра жорий мавсумда чипталардан 1,5 миллиард сўм пул топишимиз керак. Бундан вилоятимиз раҳбарининг ҳам хабари бор – дейди Маъруфжон Жамолиддинович.

Ишқибозлар шунингдек “Қизилқум” билан ўйин ҳақида клуб вице-президентига савол берди. – “Қизилқум” билан ўйинда мағлуб бўлдик. Шундай экан қандай қилиб ютқазган ўйинимиздан кейин қониқдим дейиш мумкин. Лекин йигитлар очко олиш мақсадида астойдил тер тўкди. Ҳисобни биринчи бўлиб очгандик. Аммо кейин ҳаммаси ўзгариб кетди. Ушбу ўйинда Бахтиёр Ашурматов билан Отабек Валижонов четлатилди. Албатта бу холатни ўрганиб чиқамиз ва уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади.

Клубда молиявий мауммолар йўқми деган саволга ҳам клуб вице-президенти жавоб бериб ўтди. – Биласизми бугунги кунда олий лиганинг деярли барча клубида бу борада кичик муаммо мавжуд. Шу жумладан “Андижон”да ҳам зўр дея олмаймиз. Лекин вазиятдан чиқиш учун амалда иш кетмоқда. Футболчилар олдида нечта ойлик ва мукофот пули бўйича қарзордорликлар борлигини аниқ айта олмайман. Бу клубнинг ички сири ҳисобланади. Аммо нолишга хожат йўқ.

-Мақсадим шуки, андижонлик ёш футболчиларни юзага чиқариш. Мана бу йилдан Фарҳод Бекмуротов асосий таркибда ўйнай бошлади. 1995 йилда туғилган кўрғонтепалик Бахтиёр Қосимов эса олий лигад дебют қилди. Яна бир қатор ёш футболчиларимиз бош мураббийнинг эътиборида бўлиб турибди. Мени қувонтираётгани ёшлар жамоамизнинг бу йилги чемпионатда қайд этаётган натижасидир. Мураббий Виталий Легай ёшлар билан астойдил ишламоқда. Унга ҳам жиддий эътибор қаратган холда, шароитларини яхшилаб бормоқдамиз. Бунгача ёшлар жамоасига эътибор деярли бўлмаган. Футболчилар машғулотга уйидан қатнарди. Айни дамда эса қароргоҳда уларга жой ажратилган ва уч маҳал иссиқ овқат билан таъминламоқда. Бир хилда кийинтирдик. Ёшларимиз эртанги кунимиздир. Насиб қилса мавсум охирида андижонлик камида 5-6та ўйинчи асосий таркибда ўйнайди.

– Бошқа клубларда ўйнаб юрган андижонлик Шавкат Муллажонов, Баҳром Абдураҳимов, Ильдар Маматказин, Олег Зотеев каби футболчиларни вақти келиб жамоамиз юқори ўринлар учун курашадиган пайтда ортга қайтаришга харакат қиламиз. Ҳозир улар халқаро майдонларда ўйнамоқда. Бундай пайтда уларни “Андижон”га қайтариб, ўсишдан тўхтатиб қўйишни лозим топмадик.

Шу тариқа ишқибозлар ўзларини қизиқтирган ва жумбоқ саволларга жавоб олди ва яқин орада бош мураббий Бахтиёр Ашурматов билан ҳам учрашув ташкил қилиб беришини раҳбариятдан сўради.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика