UZ

Сўнгги янгиликлар

12:19Каннаваро Тошкентда   1 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  7 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  0 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  0 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  10 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  10 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  4 02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  14 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  9 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  6

"Андижон": "Металлург"га қарши ўйин олдидан таркибда жиддий йўқотишлар бор Янгиликлар

"Андижон": "Металлург"га қарши ўйин олдидан таркибда жиддий йўқотишлар бор

Бугун “Андижон” жамоамиз Бекободда “Металлург” билан куч синашади.

Бўлажак учрашувга “бургутлар” ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўришга харакат қилди. Мазкур баҳсга тайёргарликнинг сўнгги босқичи Тошкентдаги “Геофизика” қароргоҳида олиб борилди. Бош мураббий Бахтиёр Ашурматов маълум муддат керакли муолажаларни олгач, клубга қайтди. Машғулотлар Бахтиёр Аъзамовичнинг бошчилигида ўтказилди.

Ўтган турда “Шўртан”дан учралган мағлубиятдан сўнг футболчилар “Металлург”га қарши кечадиган баҳсда имкон қадар очко олишга бор кучларини бериб харакат қилиши табиий.

Аммо таркибда бир қатор йўқотишлар мавжуд. Хусусан Иброҳим Отахоновнинг сариқ карточкалари сони 4тага етгани сабабли бугунги ўйинни ўтказиб юборади.

Неманья Йованович эса юртига жўнаб кетганди. Унинг хужжатларида муаммо юзага келгани боис сербиялик ҳужумчининг ортга қайтиши бироз кечикди.

Ҳимоячи Жавлон Гусейнов жарохат сабаб бир ой муддатга сафдан чиққан. Иқбол Бобохонов ҳам жарохатдан сўнг аста-секин тикланиш жараёнида ва у бўлажак баҳсга тайёр эмас.

Ярим ҳимоячи Отабек Валижоновда ҳам жарохат билан боғлиқ муаммо борлиги сабаб “Металлург”га қарши баҳсни ўтказиб юборади.

Шунингдек Алишер Шоғуломов ва Абдумалик Абдуллаев ҳам айрим сабабларга кўра айни дамда жамоа ихтиёрида эмас.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика