UZ

Сўнгги янгиликлар

16:04"Нефтчи" — "Андижон". Таркиблар маълум  3 15:36"Жайхун" — "Арал" ва "Локомотив" — "Олимпик" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 15:12"Карван" — "Сабаҳ". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  5 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  3 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  4 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  8 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  52

"Андижон" - "Машъал". Ўйинолди йиғилиш бўлиб ўтди Янгиликлар

"Андижон" - "Машъал". Ўйинолди йиғилиш бўлиб ўтди

Хабарингиз бор, бугун ПРО-Лига клублари бир ойлик танаффусдан сўнг расмий баҳсларга киришади.

19-турнинг марказий учрашуви Андижонда бўлиб ўтади. Унда "Андижон" Муборакнинг "Машъал" жамоасини қабул қилади. Кеча учрашув комиссари Роман Черников "Соғлом авлод" стадионига ташриф буюриб, ҳар икки жамоа расмийлари иштирокида ўйинолди йиғилиш ўтказди. 

Унда одатдагидек, ҳар икки жамоанинг расмий шахсларига ўйин олдидан қилиниши керак бўлган ишлар ва баҳс чоғида амал қилиниши зарур бўлган жиҳатлар бўйича Роман Черников тушунтириш бериб ўтди. 

Ўйинолди йиғилишда одатга кўра, жамоаларнинг қайси рангли либосда ўйнашига ҳам ойдинлик киритиб олинди. Унга кўра, мезбонлар оқ рангли, меҳмонлар эса сариқ-қизил рангли либосида майдонга тушиши маълум бўлди. 

Эслатиб ўтамиз, "Андижон" - "Машъал" учрашуви бугун "Соғлом авлод" стадионида соат 19:00да бошланади. Қизиқарли ва муросасиз тарзда кечиши кутилаётган учрашувга мухлисларни чорлаймиз!

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика