UZ

Сўнгги янгиликлар

10:16Сергей Чигодаев: "Турнирда кучли жамоалар иштирок этмоқда"  0 09:40“Хоразм“ “Пахтакор“ футболчисига қизиқмоқда  1 09:05“Ал Ҳилол“ “Манчестер Сити“ни мағлуб этгани учун футболчиларга қанча мукофот пули бергани маълум  3 08:33“Насаф“ Мозговойнинг ўрнига “Динамо“ етакчисини олиб келмоқчи  1 08:00Суперлига. Бугун 1-давранинг сўнгги тури старт олади  0 07:28Шомуродовнинг янги жамоаси деярли маълум. Музокаралар якуний босқичда  30 02:11Марко Станоевич: "Аламли мағлубият бўлди. Буни тезроқ унутиб, машғулотларга қайтишимиз керак"  4 01:33Аброр Исмоилов: "Муҳим учрашувда керакли очколарни қўлга киритдик"  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Натижа бор, лекин жамоамиз ўйинидан қониқмадим"  2 00:45Ольмо Клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Мавсумга тўлақонли тайёргарлик кўраётганимиздан хурсандмиз"  4 00:35Фарҳод Нишонов: "Кубок ўйинларида янада узоқроқ боришни мақсад қилгандик"  0 00:22Ҳаким Фузайлов: "Бугунги мағлубият учун ҳамма айбни ўзимга оламан"  3 00:00Суперлига. "Динамо" мухлислари кўз ўнгида "Нефтчи"га ютқазди  4 23:50Сергей Лушчан: "Кубок ўйинларида футболчиларга қўшимча мотивация керак"  7 23:28Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади"  11

“Андижон” клуби раҳбарияти кейинги икки ўйинда ғалаба қозонилса, футболчиларга қанча мукофот пули берилишини маълум қилди Янгиликлар

“Андижон” клуби раҳбарияти кейинги икки ўйинда ғалаба қозонилса, футболчиларга қанча мукофот пули берилишини маълум қилди

“Андижон” клуби бугун Ўзбекистон кубоги доирасида Суперлига вакили – “Сўғдиёна”га қарши ўйин учун тайёргарликни бошлади.

Кечки машғулотдан кейин эса жамоа қароргоҳида ифторлик дастурхони ёзилди. Унда бевосита клуб раҳбари Журъатбек Қувватов ҳам иштирок этди. 

Жамоа аъзолари билан учрашув чоғида клуб раҳбари аввало “Янгиер” майдонида қўлга киритилган ғалаба билан табриклади. Шу билан бирга кейинги ўйинларда ҳам футболчилардан янада қатъият ва катта иштиёқ билан ғалаба учун курашишларини сўради. Бунинг учун ўйинчиларни доимо молиявий томондан қўллаб-қувватлашини ҳам билдирди. 

Журъатбек Қувватов шу билан бирга олдинда турган муҳим ўйинлар учун бериладиган мукофот пулларининг миқдорини ҳам очиқ эълон қилди. Унга кўра, “Сўғдиёна” жамоасига қарши ўйинда ғалаба қўлга киритиладиган бўлса, футболчилар учун 15 миллион сўм мукофот пулини ваъда қилди. Шунингдек, 29 апрель куни Про лига доирасида сафарда “Турон” билан бўлиб ўтадиган беллашувда эса ғалаба учун 20 миллион сўм миқдорида мукофот пули билан рағбатлантирилиши маълум қилинди. 

Бундан ташқари, ойлик маошлар бўйича айрим тўпланиб қолган қарздорликлар ҳам режа асосида бартараф этилишини алоҳида таъкидлаб ўтди. 

Бир сўз билан айтганда, жамоа аъзоларининг иш ҳақи умуман қолиб кетмаслиги, бундан мутлақо хавотирга тушмаслиги таъкидланди. Бор куч ва маҳоратларини ғалаба учун сарфлашларини айтган ҳолда мураббий ва футболчиларга тўлиқ ишонишини ҳам қўшимча қилиб ўтди. 

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика