

Аввал хабар берганимиздек, Андижон вилоят футбол федерацияси томонидан ташкил этилган мазкур мусобақа ҳафтанинг ҳар якшанба куни ўтказилади. Унда жами 8та жамоа иштирок этади. Учрашувлар сунъий майдонда ўтказилмоқда (ХБК арена).



Кеча 3-4-тур баҳслари ортда қолди. Унда қуйидаги натижалар қайд этилди.
3-тур
"Азиа-2" - "Избоскан" 0:0
"БЎФМ" - "Истиқлол" 2:4
"Азиа-1" - "Пойтуғ" 5:1
4-тур
"Истиқлол" - "Азиа-2" 6:1
"Азиа-1" - "Избоскан" 4:1
"БЎФМ" - "Пойтуғ" 1:3

Исломбек Рустамбеков.



