UZ

Сўнгги янгиликлар

16:40Суперлига. "Нефтчи" – "Локомотив" 1:1 (матнли трансляция)  22 16:25Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қозоғистон U-16'га мағлуб бўлди  1 16:15Суперлига. "Насаф" – "Сурхон": Шамсиев, Немаътхонов ва Отубанжо асосийда, Баҳромов, Дзебниаури, Фрайдей ва Чинеду захирада  1 15:36Шармандагарчилик давом этади: CAF Садио Манеден Африка Миллатлари Кубогининг энг яхши ўйинчиси совринини қайтаришни талаб қилди  5 14:41Руни тарихдаги энг ёмон Жаҳон чемпионатини айтди  11 14:14Иккинчи таймда порлаган Салоҳ  1 13:39ФИФА Жаҳон чемпионати бўйича қарор қабул қилди  11 13:08"Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз": Кейн "Бавария"нинг "Реал"га қарши ўйинлари ҳақида  20 12:40Павич "Бавария" тарихида ЕЧЛдаги энг ёш ўйинчига айланди  1 12:03Кэррик "Манчестер Юнайтед" футболчисини йил ўйинчиси совринига лойиқ деб билади  5 11:21Беллингем қачон майдонга қайтади?  3 10:54"Реал" МЮнинг трансфер мақсадини "илиб кетмоқчи"  2 10:21"Манчестер Сити" ва "Челси" товон пули 500 миллион евролик футболчига қизиқиш билдирмоқда  2 09:52"Ливерпуль" ёзда олти ўйинчи билан хайрлашиши мумкин  3 09:20Европа лигаси чорак финал жуфтликлари маълум  1

Андер Эррера Де Хеани Мессига тенглаштирди Янгиликлар

Андер Эррера Де Хеани Мессига тенглаштирди

МЮ ярим ҳимоячиси Андер Эррера Давид Де Хеа ва Лионель Мессини туғма иқтидор соҳиблари деб ҳисоблайди.

Де Хеа навбатдаги омадли мавсумдан сўнг мухлислар ўртасида ҳам, футболчилар ўртасидаги ҳам жамоанинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Шунингдек, дарвозабон Англия профессионал футбол Ассоциациясининг "йил жамоаси"га ҳам киритилди. Бир сўз билан айтганда, бугунги кунда Давид дунёнинг энг яхши дарвозабони ҳисобланади.

Эрреранинг фикрича, жамоадоши ва "Барселона" форварди Лионель Мессининг қобилияти ўртасида умумий нимадир бор.

"Менимча, бугунги кунда Давид энг зўри. Унда ўзгача иқтидор бор. Назаримда, яратган ҳудди Мессини танлаганидек Де Хеани ҳам танлаган.

Унинг "Ливерпуль" билан ўйинда бажарган ишларини машғулотларда ўрганиб бўлмайди. Унинг Агуэрога қарши ўйинини ўрганиб бўлмайди, ўшанда Серхио Давиднинг дарвозасидан 2 метргина узоқда эди.

У жуда яхши, бу нарса ҳар сафар кўринади. У тўпни олгач, у билан нима қилишни билади.

Унда ўзгача имкониятлар бор, менимча уларни машғулотларда ўзига сингдирмаган. Чунки, уларни ўрганиш имконсиз. Фақатгина мана шундай иқтидор бўлиб туғилиш керак", - деди Эррера.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика