Анчелотти: "У тайёр"
14 авг 2024 12:54
Янгиликлар
Анчелотти: "У тайёр"
Бугун тунда УЕФА Суперкубоги учун баҳсда "Реал" ва "Аталанта" ўзаро баҳс олиб боради.
Учрашувдан олдин мадридликлар устози Карло Анчелотти жамоанинг янги аъзоси Килиан Мбаппе майдонга тушишга тайёр эканлигини айтиб ўтди.
"Бизда тайёргарлик кўриш учун кўп вақт бўлмади, лекин биз жуда яхши формадамиз, шу жумладан Мбаппе ҳам. У Мадридга яхши ҳолатда етиб келди ва дарҳол мослашиб кетди.
У худди қолганлар каби майдонга тушишга тайёр. Килиан келганидан бери ҳақиқатда жуда яхши ҳислатларини намойиш этмоқда", - деди "Реал" бош мураббийи.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар