UZ

Сўнгги янгиликлар

20:11Миш-мишлар ҳақиқатми? Роналду таркибда йўқ  2 19:58Деклан Райс АПЛ тарихига кирди  0 19:33"Ла Масия" ҳукмрон: "Барселона"нинг бир нафар тарбияланувчиси "Реал" академиясидан қимматроқ  6 19:06Луис Энрикенинг ПСЖдаги келажаги аниқ  0 18:39"Манчестер Сити" футболчисининг уйи ЕЧЛ ўйини вақтида талон-торож қилинди  0 18:16"Металлург" "Йосович иши"ни ҳал қилмоқда  1 17:49Бербатов: "Кэррик мени Шешко билан суҳбатлашиш учун таклиф қилди"  2 17:23"Бу менинг муаммом эмас". "Ал Иттиҳод" бош мураббийи Бензема ҳақида фикр билдирди  5 16:59"Қумқўрғон", "Бағдод" ғалаба қозонди ва бошқа натижалар   2 16:36Рамос бокcдаги илк жангини ўтказиши мумкин. Рақиб ва сана маълум  3 16:09Баласанян "Динамо" U-21 бош мураббийи этиб тайинланди  10 15:45"Навбаҳор" стадионига янги чим ётқизилмоқда  6 15:24"Хоразм" Молдова жамоаси билан дуранг ўйнади  3 15:07Маҳамаджонов "Андижон" таркибига қўшилади  7 14:45"Андижон" ҳужумчиси Ироқнинг етакчи клубига ўтмоқда  5

"Нефтчи" "Бешиктош" билан ҳамкорлик қилади Янгиликлар

"Нефтчи" "Бешиктош" билан ҳамкорлик қилади

Клуб бош директори Мансурбек Тошматов бошчилигидаги делегация Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб турибди.

"Ушбу ташриф доирасида Туркиянинг номдор клубларидан бири "Бешиктош" футбол клуби билан ҳамкорлик қилиш бўйича учрашув ўтказилди ҳамда "Нефтчи" академияси ва "Бешиктош" клуби ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Учрашув давомида томонлар келгусида ҳамкорликни изчил ривожлантириш, ўзаро тажриба алмашиш ҳамда ёш футболчилар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилиб, муҳим келишувларга эришдилар.

Имзоланган меморандум доирасида ҳар икки клуб академияларини ривожлантириш йўлида тажриба алмашиш, мураббийлар ва мутахассислар учун ўқув-семинарлар ташкил этиш, иқтидорли ёш футболчилар билан ишлаш тизимини замонавий талабларга мослаштириш каби йўналишлар белгилаб олинди.

Шунингдек, келгусида "Бешиктош" клуби мутахассисларининг Фарғона шаҳридаги "Нефтчи" футбол академиясига ташриф буюриши, уларнинг иштирокида амалий машғулотлар ва семинарлар ўтказилиши бўйича ҳам келишувга эришилди.

Учрашув давомида "Нефтчи" клуби бош директори Мансурбек Тошматов "Бешиктош" клуби президенти Сердал Адалини "Нефтчи" академиясининг очилиш маросимида иштирок этишга таклиф қилди. Шунингдек, "Бешиктош" клуби делегациясининг Фарғона шаҳрига расмий ташрифи бўйича ҳам томонлар ўзаро келишиб олдилар.

Мазкур ҳамкорлик "Нефтчи" академияси тарбияланувчилари учун янги имкониятлар эшигини очиб бериши, ёш футболчиларнинг халқаро тажриба орттириши ва келажакда юқори савияда шаклланишига хизмат қилиши кутилмоқда", – дейилади фарғоналиклар баёнотида.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+2   
02 фев 13:04:03
Davron Jenjayev
shu nechta jamoamiz yevropa jamolari bilan memoradmlar tuzadilaru birontasida uzgarish yuq xatto bittasi yopilibxam ketti
+1   
02 фев 13:41:37
Фарход
Яхши, жуда зур булибти. Узр бу нима беради? Бир пайтлар (замонлар ) Бунёдкор ~ Барселона билан меморандумм тузган эди, мана шунча йил утган булса хам , мевасини курмадик. Бекор когоз бозликдан амалий ишга утиш керак. Омад НЕФТЧИ
+1   
02 фев 12:58:26
Каримжон Матхолиқов
Яшасин Нефтчи ривожланишни барча йўлларини қўлламоқда.
+1   
02 фев 12:58:14
Каримжон Матхолиқов
Яшасин Нефтчи ривожланишни барча йўлларини қўлламоқда.
   
02 фев 19:40:29
Abdusalom Mirzayev
Меҳмондорчилик бўлади холос, айланиб мазза қилиб кетишади.
   
02 фев 17:51:33
Zafar Yuldoshev
Qoyil gap yoʻq
   
02 фев 16:02:07
Salah Muhammad
Фойда си бор ишларми охир Биз ўқиганимизга кетган вақтларимизга ачинмаймизми қачонлардир
   
02 фев 15:12:27
Каримов
Бир тийиега киммат келишув.
-2   
02 фев 13:35:09
Akbar Umarov
Bo'larkanku oxiri bahayr bo'lsin
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика