Анчелотти: "Реал" мавсумдаги энг яхши ўйинини ўтказди"

Mirjalol Normatov
12 ноя 2023, 13:50
"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти "Валенсия"га қарши ўйиндан кейинги фикрларини билдирди.

"Мавсумдаги энг яхши ўйинимиз бўлди. "Валенсия" эса ўз даражасини кўрсата олмади, чунки биз илк дақиқаларданоқ яхши ўйнадик. Винисиус ва Родриго ўз даражаларига қайтиб олишди, уларга вақт керак. Сўнгги икки ўйинда улар ўзларини яхши кўрсатишди.

Винисиус ҳам энг яхши ўйинини ўтказди, деган фикрга қўшиламан. Бироқ менга футболчининг индивидуал эмас, балки, жамоавий сифатларини баҳолаган бўлардим. Бугун барча футболчилар яхши ҳаракат қилишди", - деди Анчелотти.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›