Анчелотти: “Ҳаммаси яхши бўлишини ҳис қиляпман”

Eldor Akmurzayev
15 фев 2022, 10:00
“Реал” устози Карло Анчелотти ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган ПСЖга қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ўзимизга ишонамиз. Ҳаммаси яхши бўлишини ҳис қиляпман. Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлиш ниятидаги рақибга қарши ўйнаш қийин бўлади. Парижга қайтганимдан хурсандман.

Иккала жамоада ҳам босим бир хил, чунки уларнинг қаршисида буюк клуб турибди. Бу каби тўқнашувларда мавжуд бўладиган ҳолат. Буни енгиб ўта олиш керак, бу фақат босим эмас, мотивация ҳамдир. Кучни максимал даражада ишлатишни ўйлаш керак. Мураббийларга эса бундай ўйинларга тайёрланиши шарт эмас, боиси, футболчиларда ўзини кўрсатишга бўлган катта хоҳиш кучлилигига ишончим комил”, дейди италиялик мутахассис.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: UEFA

Сўнгги янгиликлар

Барча ›