Анчелотти Гвардиоланинг тақвимдан норозилиги ҳақида: «Футбол шунақа»
02 апр 08:20
Янгиликлар
Анчелотти Гвардиоланинг тақвимдан норозилиги ҳақида: «Футбол шунақа»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти «Ман Сити» устози Пеп Гвардиоланинг норозилига муносабат билдирди.
«Футбол шунақа. Биз «Манчестер Сити»га қарши ўйиндан олдин 9 кун дам олишимиз мени хурсанд қилмоқда. Бу борада устунлик бизда бор. Бироқ бу бўлажак ўйинга ҳеч қандай таъсири йўқ. Биз айнан шу кун оралиғида бўлажак ўйинга идеал тайёргарлик кўришга ҳаракат қиламиз», — деди Анчелотти.
Аввалроқ, Гвардиола жамоаси «Реал Мадрид»га қарши ўйидан олдин яна 2 та ўйинда иштирок этишидан норози эканлигини маълум қилганди.
Фикрлар