Анчелотти ғалабали ўйиндан сўнг нималар деди?
15 сен 2022 07:29
Янгиликлар
Анчелотти ғалабали ўйиндан сўнг нималар деди?
"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти ЕЧЛ доирасида "Лейпциг"га қарши ўйиндан сўнг (2:0) ўз фикрларини билдирди.
"Биз фантастик ўйнамадик. Аммо "Лейпциг"ни қарши ҳужумда ўтказиб юборишни истамадик, шунинг учун қаттиқ босим қилдик. Фақатгина икки маротаба улар ортимиздан келишди, умуман олганда эса барчасини биз назорат қилдик.
Биз ютишни истагандик, мудофаадаги огоҳлик жуда муҳим эди. Мана нима учун ярим ҳимоячиларни кўп ҳам олдинга чиқармадик. Рақибда куч тугай бошлаганда биз фаоллашдик ва ҳақли ғалабага эришдик.
Ҳозир футболчилардан фантастик ўйинни эмас, кўпроқ ақл билан ўйнашни сўрайман.
Эртароқ гол уришни истаймиз, аммо Чемпионлар лигаси осон мусобақа эмас. Якунда биз барчасини бажара олдик", - деди Анчелотти.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Кападзе "Навбаҳор"даги дебютида Самарқандда "Динамо"ни енгди
Суперлига. Амалдаги чемпион "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Суперлига. Шаланинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Насаф"га ғалаба тақдим этди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Вильярреал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ямалдан хет-трик
Фикрлар