Анчелотти: "АПЛ барча лигалардан олдинда"
02 сен 2022 21:52
Янгиликлар
Анчелотти: "АПЛ барча лигалардан олдинда"
"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти АПЛ клубларининг молиявий устунлиги ҳақида гапирди.
“Бу қачон тўхташини билмайман. Уларга яқинлашиш, ўйин сифатини, муҳитни яхшилаш, янги стадионларни фойдаланишга топшириш – нафақат Испаниянинг, балки барча лигаларнинг мақсади.
АПЛ телеҳуқуқ нархи ҳисобига анча олдинга ўтиб кетди. У барча лигалардан олдинда. У ерда атмосфера яхшироқ, зўравонлик йўқ, стадионлар доим тўла, замонавий ареналар кўп.
Уларда устунлик бор. Қолган лигаларнинг мақсади мен айтиб ўтган барча жиҳатларни яхшилаш бўлиши керак", – деди "қироллик клуби" устози.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар