

"Уларнинг иккисида ҳам спортча тайёргарлик етарли даражада эмасди. Шу сабабли Мендининг 45 дақиқа ўйнашини режалаштиргандим. У ўзини яхши ҳис қилди ва кўпроқ ўйнашни истади. Бироқ уни майдондан олишни истадим. Азарда ҳам шундай ҳолат. 60 дақиқа - бундай футболчи учун кам, аммо ҳозирги ҳолатида етарли бўлди. У жамоанинг ўйинига катта таъсир қила олди", - деди Анчелотти.




