UZ

Сўнгги янгиликлар

18:40Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" (матнли трансляция)  16 18:36Суперлига. "Динамо" – "Шўртан". Асосий таркиблар маълум  0 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  1 18:26Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  0 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  4 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  4 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  12 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  4 13:55"Бунёдкор" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:25Бир ўйин тарихи. 2006 йилга қайтамиз. "Ал Ҳилол"нинг Қаршига биринчи ташрифи қандай якун топган?   10

Анасхон Раҳматов: "Осиё чемпиони бўлиш учун охиригача ҳаракат қиламиз" Янгиликлар

Анасхон Раҳматов: "Осиё чемпиони бўлиш учун охиригача ҳаракат қиламиз"

Кувайтда футзал бўйича Осиё Кубоги баҳсларининг 2-турида Ўзбекистон терма жамоаси Тожикистонга қарши майдонга тушди.

Қийин ва муҳим ўйинда вакилларимиз 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, гуруҳ пешқадамлигини мустаҳкамлашди. Ўйиндан кейин терма жамоамиз сафида гол урган Анасхон Раҳматовнинг фикрларига қулоқ тутдик. 

"Тўғриси, Тожикистон билан ўйин жуда қийин кечди. Иккинчи таймда ҳисобдан келиб чиқиб бироз хотиржамликка берилдик. Бу эса бизнинг зараримизга ишлади. Бироқ жамоамиз билан муҳим ғалабани қўлга киритдик.

Иккинчи голдан кейин бизда ҳеч қандай саросима ҳолати кузатилмади. Биз ўз кучимизга ишонардик ва ғалаба билан баҳсни тугатишга ишонгандик.

Гуруҳнинг 3-турида Баҳрайн билан жуда қизиқарли баҳс кутиб турибди. Ушбу беллашувда ҳам биз ғалаба учун майдонга тушамиз.

Худо хоҳласа, биз Осиё чемпионатида фақат ғолибликни мақсад қилганмиз. Бу мақсад учун астойдил ҳаракат қиламиз", – дея фикрларини якунлади Раҳматов.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика