Ана холос! “Барселона” тер Штегенни сотиб юбориши мумкин
02 ноя 2020 07:38
Янгиликлар
Ана холос! “Барселона” тер Штегенни сотиб юбориши мумкин
Каталония клуби катта танлов олдида турибди.
“Барселона” катта молиявий қийинчиликлар олдида қолган. Агар жамоа футболчилари маошлари қисқартирилишини истамаса, клубда банкротлик бошланиши таъкидланмоқда. Шу боисдан клуб бир нечта футболчини сотиб юбориши кутилмоқда. Улар қаторида жамоанинг асосий посбони Марк-Андре тер Штеген ҳам бор. Немис посбони хизматларига “Бавария”дан ҳамон қизиқиш мавжуд. Мюнхен клуби тер Штегенни Мануэль Нойерга ўринбосар сифатида кўрмоқда. Дарвозабоннинг нархи эса 80 млн еврога баҳоланмоқда.
28 ёшли тер Штеген 2014 йилдан “Барселона” шарафини ҳимоя қилиб келади. Унинг амалдаги келишуви 2025 йилда ўз ниҳоясига етади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар