UZ

Сўнгги янгиликлар

23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  2 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  34 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0

Ана бўлмаса! Япония Жаҳон чемпионати бошланишига 2 ой қолганида бош мураббийни ишдан бўшатди Янгиликлар

Ана бўлмаса! Япония Жаҳон чемпионати бошланишига 2 ой қолганида бош мураббийни ишдан бўшатди

Воҳид Халилходжич Япония терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди.

65 ёшли босниялик мураббий ЖЧ-2018 бошланишига 2 ой вақт қолганидн ишдан бўшатилди. Айнан шу мураббий японларни Россиядаги мундиалга олиб чиққанди.

Япония март ойи сўнггида Мали (1:1) Украина (1:2) билан ўртоқлик учрашувларини ўтказганди. ЖЧ-2018га чиқа олмаган терма жамоалар билан ўйинлардаги натижалар раҳбариятга ёқмаган кўринади.

Япония футбол Федерацияси раҳбари Козо Ташима бугун янги бош мураббий номи эълон қилинишини айтиб ўтди.

Асосий номзод – Халилходжичнинг ёрдамчиси, Макото Тегурамори. У 2016 йилги Олимпиада ўйинларида Япония терма жамоасига устозлик қилган.

ЖЧ-2018 финал босқичида Япония Колумбия, Сенегал ва Польша билан бир гуруҳдан жой олган.

Рейтинг: -53   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика