UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  14 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  2 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  18 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  5 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  1 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  79 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3

Амиржон Сафаров – «Динамо»нинг апрель ойидаги энг яхши футболчиси! Янгиликлар

Амиржон Сафаров – «Динамо»нинг апрель ойидаги энг яхши футболчиси!

Сўнгги 10 кун давомида клуб расмий сайтида мухлислар ўртасида «Динамо» жамоасининг апрель ойидаги энг яхши футболчиси ким?» cўровномаси ўтказилди.


Сўров якунларидан олдин қайд этиш жоиз, апрель ойида «Динамо» Олий Лига доирасида 4 та ўйинда иштирок этди:

5-тур (7 апрель): «Қўқон-1912» - «Динамо» - 2:1

6-тур (15 апрель): «Динамо» - «Бухоро» - 3:1

7-тур (20 апрель): «Бунёдкор» - «Динамо» - 1:1

8-тур (29 апрель): «Динамо» - «Сўғдиёна» - 2:2



Ушбу баҳсларда бир мағлубият, бир ғалаба, икки дурангга эришган «Динамо» 8-турдан кейин 14 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди.

Эътиборлиси, ушбу тўрт баҳсда асосан захирадан майдонга тушган бўлишига қарамай, жамоа ҳужумчиси Амиржон Сафаров 3 та гол («Бухоро» ва «Сўғдиёна» билан ўйинда) ва 1 та голли пас («Қўқон-1912» билан ўйинда) амалга ошириб, якунда мухлислар овозларига кўра, «Динамо» жамоасининг апрель ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. Унга 106 та овоз, яъни умумий овозларнинг 32.5 % фоизи берилган.

Иккинчи ўриндан эса Жавоҳир Қаҳрамонов жой олди. Жамоанинг иқтидорли яримҳимоячиси «Бухоро» ва «Бунёдкор»га қарши баҳсда биттадан гол уриб, битта голга ҳаммуаллифлик ҳам қилди. Унга мухлисларнинг 30.4%, яъни 99 та овоз берилган.

Бу борада учинчи ўриндан жамоанинг ягона легионери, Раду Рогак жой олган. 22 ёшли молдовалик ҳимоячига 43 та овоз (13.2%) берилган.

Шунингдек, Акмал Бозоров 35 (10.7%), Жасур Азимов 12 (3.7%), Миркомил Локаев 10 (3.1%), Абдужамол Исроилов 8 (2.5%), Михаил Наумов 7 (2.1%), Ориф Мамажонов 6 (1.8%)ларга ҳам овозлар берилган. Cўровномада жами 326 овоз иштирок этган.

Эслатиб ўтамиз, март ойи якунларига биноан, жамоа сардори Акмал Бозоров «Динамо»нинг энг яхши футболчиси деб топилганди.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика