Амет Мемет: "Гулистон" олий лигада қолишга лойиқ жамоа"

Narzulla Saydullayev
21 сен 2013, 22:50
"Гулистон" - "Нефтчи" (0:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Амет Мемет ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўйин шиддатли кечди, жамоамдаги футболчиларнинг савияси рақибдан кўра устунроқ. Шу сабабли ҳам ғалабага эришдик. "Гулистон" ҳам ҳаракат қилди, аммо вазиятлардан фойдаланиш борасида биз омадлироқ чиқдик".

"Гулистон" олий лигада қолишга лойиқ, бугун уларда ҳам имкониятлар бўлди, агар ўшанда гол бўлганида ўйин бошқача кечиши ҳам мумкин эди. Сўнгги турларда "Гулистон" яхшироқ ҳаракат қилса буни уддаласа бўлади".

"Бугун рақиб таркибидан дарвозабонни (Дониёр Усмонов), марказий ҳимоячи Бобур Акбаровни ажратиб кўрсата оламан".


Энвер Гафаров ёзиб олди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›