UZ

Сўнгги янгиликлар

10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  1 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  1 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  0 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  3 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  15 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   9 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  2 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  9 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  9 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  11 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  2 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  17

Алмоез Али: "Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошлаб биздан талаб қилинган барча вазифаларни бажарамиз" Янгиликлар

Алмоез Али: "Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошлаб биздан талаб қилинган барча вазифаларни бажарамиз"

Қатар терма жамоаси ҳужумчиси Алмоез Али жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи 10-туридан ўрин олган Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўзбекистонга қарши бўлажак ўйинга тайёргарлик бошланган. Жамоамиз ушбу босқичда қийинчиликларга дуч келди. Ўз майдонимизда кучли ўйин кўрсатдик. Бироқ Қатар стадионларидан ташқарида бироз қийинчиликларга дуч келдик ва биздан кутилган натижаларнинг кўпига эриша олмадик. Саралаш босқичида ўз майдонингизда ғалаба қозониш ва сафарда ижобий натижалар кўрсатиш кераклигини яхши биласиз. Мухлисларга шуни ваъда қиламизки, кейинги ўйинларга шай ҳолатда бўламиз. Ўзбекистонга қарши беллашувдан бошлаб биздан талаб қилинган барча ишларни бажарамиз ва жаҳон чемпионати саралаши кейинги босқичига тайёргарликни шу ўйиндан бошлаймиз", деди 28 ёшли футболчи.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи 10-туридан ўрин олган Ўзбекистон – Қатар учрашуви 10 июнь куни Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида ўтказилади. Ўзбекистон мундиал йўлланмасини муддатидан илгари ҳал қилган бўлса, Қатар плей-офф босқичида кураш олиб боради.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика